Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:36

Қозоғистонда ўзбек муҳожирлари тушган автобус ағдарилди. Бир киши ҳалок бўлди


Иллюстратив фото.
Иллюстратив фото.

Шимкент - Самара автомобиль йўлининг Аральск шаҳридан 40 километр масофадаги қисмида 22 ноябрь, маҳаллий вақт билан соат 20:40 ларда​ ағдарилиб кетган автобусда Ўзбекистон ватандошлари бўлган.

Қизил Ўрда вилоят ҳокимлиги автоҳалокатда 1 муҳожир ўлгани, 2 нафари маҳаллий шифохонага ётқизилганини маълум қилди.

Қизил Ўрда вилоят ҳокимлиги расмийси Салтанат Шаханованинг Озодликка билдиришича, “Самара-Шимкент” йўналиши бўйича Россиядан Ўзбекистонга қараб кетаётган автобус Аральск шаҳридан 40 километрча ўтганидан кейин ағдарилиб кетган.

- Автобусда кетаётганлардан 34 нафари Ўзбекистон , яна 2 шофёр - Қозоғистон граждани бўлган. Ҳалокат натижасида уч киши турли оғирликдаги жароҳатлар билан Аральск Марказий туман шифохонасига ётқизилди. Улардан оғир аҳволда бўлган бир эркак олинган жароҳатлардан шифохонада жон берди. Биз унинг шахсини ҳозирча очиқламаяпмиз, чунки ҳатто яқинларига хабар беришга улгурганимиз йўқ, - деди Салтанат Шаханова.

Озодлик Аральск Марказий туман шифохонасида қолаётган ўзбек муҳожирлари ҳаёти хавф остида эмаслиги ва яқин орада уларга жавоб бериб юборилиши мумкинлигини аниқлади.

Қизил Ўрда вилоят ҳокимлиги вакили ағдарилган автобусдаги қолган ўзбекистонликлар Аральск туман ҳокимлиги маъмурияти буйруғи билан вақтинчалик бошпана билан таъминланганини айтди.

- Қолган автобусдагилар госпитализациядан воз кечди ва 17 киши шу атрофдаги меҳмонхоналарга жойлаштирилди. Автобус эгаси ўзбек мигрантларига бошқа автотранспорт етказиб беришни ўз зиммасига олди. Қолган йўловчилар ўз кучлари билан ортга - Новосибирск томон йўл олдилар, - дея қўшимча қилди Салтанат Шаханова.

Шунингдек, маҳаллий полиция ҳодиса юзасидан тафтиш ишларини бошлаб юборгани маълум қилинди. Мутахассислар автобуснинг йўлдан чиқиб кетиши ва қулашига музлама йўл сабаб бўлганини тахмин қилишмоқда.

Ҳокимият расмийси бу ҳодиса борасида Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонасига хабарнома юборилганини билдирди.

2018 йилнинг 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе области ҳудудида, Самара-Шимкент трассасининг 1068-километрида ҳайдовчилар билан бирга жами 57 киши бўлган автобус ёниб кетганди.

Автобуснинг ёниб кетишига техник носозлик ва хавфсизлик техникасига риоя қилмаслик сабаб бўлгани айтилганди.

XS
SM
MD
LG