Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:26

Ширкат ва тадбиркордан даромад солиғини келаси ой учун тўлаш сўралмоқда


Солиқчилар ўз банк ҳисобидан пул ечиб олганидан хабар топган тадбиркорлар¸ бу борада солиқ идорасидан изоҳ сўраëтганини билдирди.
Солиқчилар ўз банк ҳисобидан пул ечиб олганидан хабар топган тадбиркорлар¸ бу борада солиқ идорасидан изоҳ сўраëтганини билдирди.

Тошкент шаҳар ва Андижон вилоятида фаолият юритаётган ширкат ва хусусий тадбиркорлардан қатор солиқлар каби даромад солиғини ҳам олдиндан тўлаш сўралмоқда.

Аввалига “илтимос” шаклида айтилган сумма тўланмаган тақдирда¸ Озодликка мурожаат қилган компания ва тадбиркорларга кўра¸ турли баҳоналар билан улар банк ҳисобидан ечиб олинмоқда.

Солиқ инспекторларидан бири¸ “бюджет тушумлари бўйича белгиланган режани бажара олмаëтган оғир туманларда”¸ даромад солиғини олдиндан тўлаш бўйича компания ва тадбиркорларга босим бўлаëтганини тан олди.

Солиқ қўмитасининг Озодлик гаплашган расмийлари¸ бундай тўловларнинг ихтиëрий экани¸ солиқ ходимларининг якка тадбиркор ëки юридик шахс ҳисобига дахл қилиш ваколати йўқлигини билдирди.

“Бюджет халтаси яна тешик...”

Тошкент шаҳридаги тўрт ширкат вакили 2019 йил тугамай туриб йил охиригача барча турдаги солиқлар¸ хусусан¸ даромад солиғини тўлиқ тўлаш борасида босим бўлаëтганини хабар қилди.

Солиқчилар қаҳрига учрашдан чўчиган ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи компания вакиллари¸ ширкат ва ўз номлари сир қолишини сўради.

Бизга налоговой чиқаяптида¸ “аванс тўлови”¸ яъни солиқни олдиндан тўлаб беринглар¸ деяпти. Уларга кўра¸ сабаб битта бюджет чокидан йиртилаяпти”¸ деди Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Чилонзор туманларини тилга олган ширкат (юридик шахс) вакиллари.

Ҳар қандай тадбиркорлик субъекти даромадини ўз бизнесини кенгайтиришга сарфлашни афзал билишини айтган Озодлик суҳбатдошлари даромад солиғини олдиндан тўлашни бизнес учун тўсиқ сифатида изоҳлади.

Ҳеч ким ҳали бошланмаган декабрь ойи учун олмаган даромадидан солиқ тўлашни истамайди. Ҳар қандай ишлаб чиқарувчи даромад кўрса¸ уни ўз производствосини кенгайтиришга сарфлашни хоҳлайди. Булар эса¸ бюджет тушумлари бўйича бизга берилган план тўлмаяпти¸ деб у ер бу ердан баҳона топиб¸ ҳисобимиздан пулни барибир ечиб олишади”¸ деди Тошкентдаги ширкатлардан бири ҳисобчиси.

“Андижонда тадбиркор ҳисобидан солиқни ечиб олишмоқда”

Озодликка боғланган Тошкентдаги ширкат вакиллари¸ келаси ой учун даромад солиғини олдиндан тўлаш ҳозирча илтимос шаклидалигини айтса¸ Андижондан хабар йўллаган тадбиркор¸ ўз ҳисобидан солиқчилар пул ечиб олганини иддао қилди.

Рухсатсиз пул ечиш масаласида хабарингиз борми-йўқми? Андижон Солиқ бошқармаси тадбиркор (М.Ч.Ж) лар ҳисобидан пулларини асоссиз равишда кейинги ойларга солиқ ҳисобида олиб қўяяпти. Қароқчиликнинг янги турими бу? Ўз пулингга ўзинг хўжайинчилик қилолмасанг¸ алам қиларкан. Пулим нега асоссиз олинди¸ деган саволга булар кейинги ой солиғини олдик¸ деяпти. Булар йилни очко йиғиб ëпиб олишмоқчи камомадларсиз. Товонини яна тадбиркор тўлаяпти”¸ деди Андижондаги қурилиш ширкати вакилларидан бири.

Озодлик¸ кейинги ой даромад солиғини олдиндан тўлаш сўралаëтган ëки бундай солиқ ечиб олинганини иддао қилган ширкат вакиллари сўрови билан улар номларини ошкор қилмаган ҳолда¸ Солиқ қўмитасидан бу хабарларга изоҳ олишга уринди.

Қўмитанинг Озодлик гаплашган расмийлари¸ мол-мулк¸ ер солиғидан фарқли даромад солиғини олдиндан тўлашнинг ихтиëрий эканини билдирди.

Агар юдирик шахс ëки якка тадбиркорнинг солиқдан қарзи бўлса¸ уни ундириш тартиби бор ва бундай ҳолларда улар ҳисобидан тўланмаган қарзни ундириб олишга рухсат бор. Лекин ҳали келмаган ойлар даромад солиғини олдиндан тўлаш ихтиëрий ва солиқчилар бундай солиқни ширкат ëки тадбиркор банк ҳисобидан ўзича ечиб ололмайди”¸ деди Давлат солиқ қўмитасининг Озодлик боғланган мутахассислари.

“Планни бажармаган ишдан ҳайдалади”

Озодлик билан шахси очиқланмаслигини сўраб гаплашган вилоятдаги солиқ инспекторларидан бири¸ “бюджет тушумлари бўйича белгиланган режани бажара олмаëтган оғир туманларда”¸ даромад солиғини олдиндан тўлаш бўйича компания ва тадбиркорларга босим бўлаëтганини эътироф қилди.

Бизга план берилган. Йил тугаяпти¸ берилган режа бажарилмаса¸ калламиз кетади. Президент солиқ тушумларини таъминлай олмаганларни ўтмишда қандай жазолаганини кўргансиз. Шунга ҳозир¸ айниқса¸ ҳудудимиздаги юр.лицоларга ялиниб юрибмиз¸ олдиндан тўланглар деб”.

Президент қаҳрига учраган солиқчилар

Жорий йилнинг 4 апрель кунги видеоселекторда давлат бюджетига солиқ тушумлари бўйича белгиланган режа бажарилмагани учун айниқса¸ Тошкент шаҳри¸ хусусан эса¸ Шайхонтоҳур тумани президент Мирзиëевнинг кескин танқидига учраган эди.

Бу танқид эртасига мазкур туман солиқ инспекциясининг 133 нафар ходими ëппасига ишдан бўшатилган¸ туман инспекцияси собиқ раҳбарларига жиноят иши очилган эди.

4 апрель кунги танқидлар ортидан Тошкентдаги етти туман баробарида Самарқанд ва Андижондаги қатор туман солиқ идоралари раҳбарлари ҳам ишдан олинган¸ махсус қарор билан солиқ тизимининг 13 минг ходимини аттестациядан ўтказиш жараëни бошланган эди.

XS
SM
MD
LG