тел: +420 2 2112 3437 моб:+420 608 549 460
Twitter:@BarnoAnvar Facebook: Barno Anvar
Ўзбекистон президенти “Ўзнефтегаз” ширкати бошқарув кенгаши раиси Улуғбек Назаровни ўз лавозимидан озод қилди. Шунингдек, Ўзбекистон бош вазирининг геология, нефткимё ва металлургия саноати масалалари бўйича бўйича ўринбосари Эргаш Шоисматов ҳам ишдан олинди.
12 июл куни Қорасув шаҳридаги жомеъ масжидлардан бирининг имоми, 4 йил муқаддам ўлдирилган Рафиқ қори Камоловнинг ўғли Рашод қори Камолов ҳибсга олинди, сўроқ қилинди ва қўйиб юборилди.
Ўшнинг турли маҳаллаларидан Озодликка тинимсиз келаëтган шикоятлар¸ хусусан шаҳар марказида қирғиз гуруҳининг милиция ва ҳарбийлар кўз ўнгида ўзбекларни калтаклаëтгани ҳақидаги конкрет мисолларга жавоб берган шаҳар коменданти Курсан Асанов шундай маслаҳат берди.
Жалолобод вилояти Сузоқ туманида истиқомат қиладиган 1000 чоғли аёл Ўш-Бишкек магистралининг Жалолобод халқа йўлига йиғилди. Аёллар Ўш ва Жалолобод воқеаларини уюштирганликда айбланиб, ҳибсга олинган яқинларининг озод этилишини талаб қилмоқда.
Қирғизистон жанубидаги фожеаларда жабрланган одамларга бепул юридик маслаҳат берувчи марказ иш олиб бормоқда. Мазкур марказ БМТ Қочқинлар билан ишлаш олий комиссарлигининг Ўшдаги ваколатхонаси кўмагида фаолият юритаяпти.
Мудҳиш қирғинни бошдан кечириб¸ айни кунларда қўрқув исканжасида кун ўтказаëтган ўшлик ўзбеклар¸ ўз маҳаллларида зачистка ўтказаëтган қирғиз ҳарбийлари бедодлигидан гапиради.
3 июл тунги соат 22 лар атрофида бошланиб, қарийб бир соат давом этган отишма, ўшликларнинг сўзларига кўра, Ўшдаги вилоят касалхонаси ҳамда нон заводида содир бўлган. Отишма бўлганини тасдиқлаётган расмийлар бу ҳақдаги хабарлар бироз бўрттирилганини таъкидламоқдалар.
Ўш ва Жалолободдаги зўравонликлар юзасидан очилган жиноий ишларни тергов қилаëтган махсус гуруҳ раҳбари¸ Қирғизистон Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Рисқул Бахтибаев¸ қирғинни амалга оширганларнинг¸ миллатидан қатъий назар¸ жазоланажагини айтади.
1 июл куни Жиззах шаҳрининг Ором мавзеида жойлашган буюм бозорида 400 нафарга яқин савдогар ҳоким буйруғини бажаришга уринган милиционерларни тошбўрон қилди. Ўзаро сўзлашувлардан сўнг¸ савдогарлар ўз талаблари қондирилишига эришди¸ деб хабар қилади маҳаллий ҳуқуқ фаоли Бахтиëр Ҳамроев.
Қирғизистон жанубида ўзбек жамоасинининг кўзга кўринган вакиллари¸ уйидан қурол-яроғ топилди¸ деган расмий иддао билан бирма-бир ҳибсга олинмоқда, баъзилари тақдири эса бедараклигича қолмоқда. Бундайлар рўйхатига ҳар куни янги номлар қўшилмоқда.
28 июн кунидан бошлаб тунги соат 10 дан эрталабки соат 6 га қадар уйидан чиқмаслик буюрилган шаҳарликларнинг аксарияти якшанба куни ўтган референдумдан сўнг қўрқув ўрнашган қалбларга туби йўқ тушкунлик кайфияти ҳам чўкканидан сўзламоқдалар.
Ўшнинг зачисткалар учинчи кундирки давом этаëтган ўзбек маҳаллалари аҳолисининг хабар қилишича¸ махсус кучлар ўзбекларнинг уйига кириб¸ эгаларини калтаклаб¸ бори-йўғини таламоқда. Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги эса¸ бундай талончиликни инкор қилмоқда.
21 июндан 22 июнга ўтар кечаси Ўшда яна тўполонлар бўлар экан, деган овозалар боис бу санани нафас ютиб кутган ўшликлар ўқ овозлари эшитилмай қолганидан қувонган эди. Аммо чоршанба кунги очиқ талончилик тинчликнинг ҳали орзу эканини кўрсатди¸ дейишмоқда ўшлик ўзбеклар.
Жалолобод шаҳридаги Чўлпон номли Ўзбек миллий-маданий маркази президенти, Жалолободдаги ўзбек жамоаси етакчиси Қодиржон Ботировнинг яқин сафдошларидан бири Шуҳрат Мирзаолимов ҳибсга олинди. Шу билан ҳибсга олинган марказ фаоллари сони бештага етди.
Қирғизистон расмий матбуоти Ўтунбаеванинг маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашгани, вилоят касалхонасига боргани ҳақида гапираëтган бир кезда¸ у билан учрашиш учун атайин вилоят ҳокимлиги биноси олдига йиғилган ўзбеклар бу имкониятдан яна мосуво қолганларини айтмоқда.
“Ўш шаҳрида осойишталик ўрнатилди, шунинг учун ўзбек маҳаллалари бошига ўрнатилган баррикадалар олиб ташланади” қабилидаги расмий баёнотдан кейин шаҳарда яна 3 кишининг қони тўкилди.
Ўзбекистонда "борса келмас" номи билан танилган Жаслиқ қамоқхонасида диний эътиқоди учун қамалганларга нисбатан шавқатсиз қийноқлар қўлланилаëтгани янгилик эмас. Аммо жаслиқдагилар яқинлари¸ бу қийноқларнинг тобора ваҳшийлашаëтганини айтмоқда.
Тошкентдаги жамоат транспортларидан айримларига синов тарзида терминаллар ўрнатилди. Аммо бу, ўзбекистонлик айрим суҳбатдошларимизга кўра, ойлиги 100 фоизга қадар пластик карточкаларга ўтказилаётган қишлоқ аҳли мушкулини осон қилолмайди.
Ўзбекистоннинг аксар шаҳарларида бўлгани каби пойтахт Тошкентда ҳам минглаб оилалар қозонини бозор ва хусусий таксичилик қайнатиб турган айни кунларда¸ ҳокимиятдагилар оддий пойтахтликларни бу даромад манбаидан ажратишга киришган кўринади.
Халқаро болалар куни муносабати билан Озодлик суҳбатлашган оналарга кўра¸ ғазнаси бўшаб қолгани сезилиб қолаëтган Ўзбекистонда ҳукумат болалар учун мўлжалланган нафақаларни бермасликнинг ўнлаб янги усулларини ўйлаб топмоқда.
Давомини ўқинг