Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:10

Тошкентда Гулнора Каримова устидан очилган навбатдаги иш бўйича суд бошланди


Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида 8 январь куни аввалги президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова ва бошқа шахсларга нисбатан галдаги жиноят иши бўйича маҳкама бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати хабар қилди. Суд ёпиқ тарзда ўтмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон Бош прокуратураси жиноий уюшма таркибида товламачилик, бюджет маблағларини талон-торож қилиш ва чет эл давлатларда жиноий даромадларини легаллаштириш каби жиноятларни содир этган Г. Каримова ва бошқаларга нисбатан бўлган жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунлангани, иш судга оширилгани ҳақида маълум қилганди.

Гулнора Каримова 2019 йил мартидан бери Зангиота қамоқхонасида сақланмоқда.

Бош прокуратуранинг ўтган йил 6 декабридаги баёнотида тергов томонидан Г. Каримова фуқаролар ва турли компаниялар эгаларига босим ўтказиш ва қўрқитиш йўллари орқали уларнинг мулкларини ўзига тегишли бўлган компанияларга расмийлаштириб беришга мажбур қилгани аниқлангани билдирилган.

“Мазкур тергов қилинаётган жиноят иши доирасида етказилган зарарнинг миқдори 165 млн. АҚШ доллари ва 85 млрд. сўмдан кўпроқни ташкил қилди. Г. Каримовага Жиноят кодексининг тегишли моддаларида назарда тутилган товламачилик, талон-торож қилиш, Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битимлар тузиш ва жиноий уюшмани ташкил этиш билан боғлиқ жиноятларини содир этганлиги бўйича янги айблов эълон қилинди”, дейилганди Бош прокуратура хабарномасида.

Гулнора Каримовага боғлиқ олдинги хабарлар ва мақолаларни шу саҳифадаги "Алоқадор" рукни остида ўқишингиз мумкин.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG