Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:40

Бахмалнинг Гулбулоқ қишлоғини сел босди


Озодлик манбаларига кўра¸ 10 май куни кечқурун ëққан шиддатли ёмғир натижасида Туятортар канали тошиб кетган ва қишлоқни сел босган - ўнлаб уйларга шикаст етган¸ экин ерлари сув остида қолган.

Гулбулоққа қўшни қишлоқда яшовчи Озодлик манбасининг айтишича, 10 май кунги сел жуда даҳшатли бўлган:

- Туятортар канали ҳаддан ташқари тўлиб тошибди. Сел Гулбоқдаги битта мактабни олиб кетди, битта болнисани олиб кетган. Юздан зиёд уйлар йиқилибди. Бориб келган одамларнинг айтишларича, уйларда сув одамнинг кўкрагигача кўтарилган. Моллар сувда сузиб юрибди, дейди. Одамлар ҳам нобуд бўлган дейишяпти, бироқ МЧС буни яширяпти экан. Жуда катта талофот кўрилган, одамлар селдан қочиб тоққа чиқиб кетган экан, дейди Озодлик манбаси.

Бахмал тумани ҳокимлигининг ўзини таништирмаган ходими кечадан буён бутун туман ҳокимлиги оёқда эканини айтар экан, сел оқибатлари айни пайтда бартараф этилаётганини билдирди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Бахмал тумани бўлими раҳбари Бахтиёр Аҳмедов Озодлик билан суҳбатда сел еткизган талофат кўламининг оддий аҳоли айтганидан кўра кичикроқ эканини таъкидлади:

- Худога шукр катта талофатларнинг олди олиб қолинди. Ҳозир санаб чиқдик, аҳоли орасида қурбонлар йўқ. Чорва ҳам нобуд бўлгани йўқ. Ғалла майдонларини сел босди. Ҳозир у жойларга комиссия чиқардик, комиссия келиб ҳисобот беради. Кеча мактабни ҳам сув босаётган эди, биз олдини олиб қолдик. Бугун мактаб ҳам, коллеж ҳам ишга тушди, дейди Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Бахмал тумани бўлими раҳбари Бахтиёр Аҳмедов.

Жорий йилги баҳорнинг серёғин келиши Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудларида сел оқимини вужудга келтирди.

25 апрел ва 2 май куни Чироқчи туманидаги селда 14 яшар икки ўсмир нобуд бўлди.

Жорий йилнинг 21 февралига ўтар кечаси Ғаллаорол туманининг Жума, Чўмичли, Тошкамар, Жарбулоқ, Турк ва Каризқудуқ қишлоқларини сув босган эди.

Ўзбекистон ҳукумати Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида юз берган сел ва сув тошқини оқибатларини бартараф этиш учун 2 миллиард 92 миллион сўм маблағ ажратилганини эълон қилди.

22 апрел куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги тоғ этакларида жойлашган қишлоқларда ҳам тошқин рўй берди. Ўрмонтепа, Қорапойча ҳамда Дўнгқишлоқда аҳолининг уйларини сув босиш, кўчаларни сув босиш ҳолатлари кузатилган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:10 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG