Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:33

Президент курсисига кўз тиккан президент жияни қора курсига келтирилди


Акбарали Абдуллаев президентнинг рафиқаси Татъяна Акбаровнанинг синглиси Тамара Собированинг ўғлидир.
Акбарали Абдуллаев президентнинг рафиқаси Татъяна Акбаровнанинг синглиси Тамара Собированинг ўғлидир.

“Азия Терра” Интернет нашрининг Тошкентдаги ўз манбасига таяниб ëзишича¸ Ўзбекистон президенти рафиқаси Татъана Каримованинг жияни Акбарали Абдуллаев 19 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида бораëтган маҳкамага олиб келинган.

Маҳкама ишида президентнинг қайинсингли Тамара Собирова ва унинг эри ҳам ҳозир бўлган.

Интернетда Акбарали Абдуллаевга нисбат берилан ягона фотосурат¸ афтидан унинг паспорт учун тушган суратидир.
Интернетда Акбарали Абдуллаевга нисбат берилан ягона фотосурат¸ афтидан унинг паспорт учун тушган суратидир.

Ўтган йилнинг 10 октябрь куни оғир иқтисодий жиноятларда айбланиб ҳибсга олинган Акбарали Абдуллаев “Қувасой мафияси” деб ном олган йирик гуруҳ устидан бораëтган маҳкама жараëнида жавобгарликка тортилган. Айрим норасмий манбаларга кўра¸ Акбарали Абдуллаев шахсан президент буйруғи билан қамоққа олинган.

Президентнинг қайинсингли Тамара Собированинг ўғли бўлган Акбарали Абдуллаевга Фарғона шаҳар прокуратураси Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 164¸ 184-моддалари бўйича талон-тарож ва солиқ тўламаганлик айблари билан жиноий иш очган. Кейинчалик Бош прокуратура бу айблар устига пора олишга оид 210-моддани ҳам қўшган.

2012 йилга қадар Фарғона водийсидаги сердаромад бизнес тизимларини тўлиқ назоратида ушлаб келгани айтиладиган Акбарали Абдуллаев бизнес империяси таркибида Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи¸ Қувасой цемент заводи¸ «Фарғона текстиль»,«Silver Silk», «Кварц», «Қувасой текстиль»,«Қувасойпромстрой» каби фабрика ва ширкатлар¸ ўнлаб савдо мажмуаси¸ "Осиë" меҳмонхоналар тармоғи бўлган. Айни пайтда Германия фуқаролигини ҳам олгани айтиладиган Акбарали Абдуллаевнинг Европадаги кўплаб қимматбаҳо кўчмас мулк эгаси экани айтилади.

Маҳкама жараëнида ўзининг катта миқдордаги маблағни ўзлаштирганини тан олган Абдуллаев айни пайтда бу пулларни хайрия мақсадида ишлатиб юборганини иддао қилган¸ дейди ўз ишончли манбасига таяниб мустақил журналист Алексей Волосевич:

- Абдуллаев ҳақида мутлақ ишонч билан гапириш мумкин бўлган ягона нарса¸ унинг миллионлаб долларни ҳақиқатан ҳам Қувасой ва Кумушкондаги масжид¸ зиëратгоҳ каби қурилиш ватаъмирларга сарфлаганидир. Мен бу биноларни шахсан ўз кўзим билан кўрдим ва уларнинг ҳар бири миллион долларлик иморатлардир. Албатта¸ бу айсбергнинг фақат устки қисми¸ қолган миллионлар қаерга кетди¸ деган савол бор. Аммо бунинг жавоби бизга қоронғу¸ дейди Алексей Волосевич.

Ўзини халққа саховатпеша олигарх сифатида намоëн қилишга уринган Акбарали Абдуллаевни билганларнинг гувоҳлигига кўра¸ президент жияни Ўзбекистон Сенатининг бўлғуси раиси ва ундан сўнг президент курсисига кўз тикаëтганини кўп ҳам яширмаган.

2012 йилда қатор бизнес шериклари ҳибсга олиниши ортидан Ўзбекистонни тарк этган Акбарали Абдуллаев¸ Гулнора Каримова иддаосича¸ холаси Татъяна Каримова қамалмаслик ҳақида кафолат берганидан сўнг ватанга қайтган.

Айтилишича¸ "Қувасой мафияси" иши доирасида ҳозирга қадар ўнлаб дан ошиқ одам қамалган.

- 2012 йилда Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг бирданига 40 ходими ҳибсга олинди. Акбаралининг иши ана шу жараëнда кўрилмоқда ва у ҳали узоқ давом этса керак¸ дейди 19 ноябрь куни Абдуллаевнинг судга олиб келингани ҳақида ўз манбасига таяниб хабар тарқатган мустақил журналист Алексей Волосевич.

Президентнинг тўнғичи Гулнора Каримова ўз Twitter ëзишмаларида Акбарали Абдуллаевнинг ўзлаштирилган катта миқдордаги пулларни холаси¸ президентнинг рафиқаси Татьяна Акбаровнага бериб келганини иддао қилган эди.

Жумладан 2013 йилнинг 23 ноябрь кунгитвитларидан бирида 10 октябрь куни қамоққа олинган Акбаралинионаси Татъяна Каримова ўғил ўрнида кўрганини ëзган эди:

"Уни ўғлим дерди, у онам билан ҳар куни биздан кўра кўпроқ бирга бўларди. Барча буйруқларини бажарарди. Европа, Исроил, Москва, Туркиядан озиқ-овқат, кийим-кечак, заргарлик буюмлари, усталарни онам учун муҳайё қилган".

Акбарали жуда кўп нарсани билгани ва кўргани боис вақт бомбасига айланди ва шунинг учун ундан қутулишга қарор қилишди¸ деган Гулнора Каримованинг ўзи бу иддаолардан кўп ўтмай Интернетдан ғойиб бўлди¸ твит бомабалари “зарарсизлантирилди”. Бу фош этишлардан сўнг президент тўнғичининг уй қамоғида сақланаëтгани айтилади.

XS
SM
MD
LG