Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:56

Россия армиясида хизмат қилаётган чет элликлар хориждаги ҳарбий амалиётларида қатнаша олади


Сурия. Латакиядаги ҳарбий базага жойлаштирилган Россия аскарлари.
Сурия. Латакиядаги ҳарбий базага жойлаштирилган Россия аскарлари.

Президент Владимир Путин Россия армиясида хизмат ўтаётган чет эл фуқаролари Россиянинг хориждаги ҳарбий амалиётларида иштирок этишига йўл очувчи фармонни имзолади.

Россиянинг ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонунига киритилган ўзгариш ҳақида 9 октябрь куни эълон қилди.

Эндиликда Россия Қуролли кучларида контракт асосида хизмат қилаётган хорижликлар “Россиянинг хориждаги тинчликни сақлаш ва терроризмга қарши амалиётларида қатнашиши” мумкин.

Путин 2003 йил хориж фуқароларига контракт асосида Россия армиясида аскар, денгизчи ва сержант ўлароқ хизмат қилиш имконини берувчи қонунни имзолаган.

Россия 2015 йилдан бери Сурия президенти Башар Асад ҳукуматига ҳарбий кўмак кўрсатиб келади.

Россия Мудофаа вазирлиги Россия армиясида хизмат қилаётган хорижликларнинг Суриядаги амалиётларда иштирокига оид расмий маълумот тарқатмаган.

XS
SM
MD
LG