Линклар

Шошилинч хабар
26 март 2025, Тошкент вақти: 05:02

USAGM Озодликка Конгресс ажратган маблағнинг бир қисмини тўлаб беришга рози бўлди. Суд давом этмоқда


Озод Европа/Озодлик радиоси қароргоҳи. Прага, Чехия.
Озод Европа/Озодлик радиоси қароргоҳи. Прага, Чехия.

АҚШ Глобал медиа агентлиги (USAGM) Конгресс томонидан ажратилган маблағларнинг бир қисмини Озод Европа/Озодлик радиоси (RFE/RL) га тўлаб беришга рози бўлди. Ушбу қарор АҚШ федерал судьяси агентликнинг ушбу радиостанция билан грант шартномасини бекор қилишининг асосли ёки асоссизлигини кўриб чиқаётган паллада эълон қилинди.

USAGM қарори 24 март куни Вашингтондаги АҚШ федерал судида ушбу келишув тақдири бўйича эшитувдан бир неча соат олдин қабул қилинди.

Агентликнинг маблағларни ушлаб туриши 1950 йилдан бери озод ва мустақил матбуот чекланган мамлакатларда холис ва беғараз янгиликлар тақдим этиб келаётган медиа ташкилот фаолиятини хавф остида қолдирган.

"Биз қонун биз томонда эканига ишонамиз, чунки АҚШ Конституцияси Конгрессга маблағларни тақсимлаш бўйича эксклюзив ваколатни беради. Конгресс томонидан 2025 молиявий йилининг қолган қисми учун ажратилган маблағларни бизга рад этиш ноқонунийдир", деди Озод Европа/Озодлик радиоси президенти ва бош ижрочи директори Стивен Капус ўз баёнотида.

Биз қонун биз томонда эканига ишонамиз, чунки АҚШ Конституцияси Конгрессга маблағларни тақсимлаш бўйича эксклюзив ваколатни беради.
Стивен Капус, Озод Европа/Озодлик радиоси президенти

Озод Европа/Озодлик радиоси 2025 йилги бюджет йили учун (яъни 30 сентябр 2025 йилгача) мўлжалланган грантнинг қолган қисмини тўлашни талаб қилишда давом этмоқда. Шунингдек, медиакорпорация маблағ ажратилишини тўхтатишни тақиқловчи дастлабки суд қарорини чиқариш бўйича судга мурожаат қилган. Судья Ройс Ламберт бу масала бўйича яқин ҳафталарда қарор қабул қилиши кутилмоқда.

USAGM маблағларни ажратиш бўйича "шошилинч маъмурий чоралар" кўрилганини ва бу жараён 26 мартгача амалга оширилишини билдирди.

Озод Европа/Озодлик радиоси ушбу маблағларни ой охиригача олиши кераклиги таъкидланди.

Озодлик 72 ёшда: Мустамлака, "эски" ва "янги" Ўзбекистон солномаси. (1-қисм)
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:19:11 0:00

Суд тинглови вақтида USAGM вакили, Адлия вазирлиги ҳуқуқшуноси Эбигайл Стоут, Халқаро радиоэшиттириш тўғрисидаги қонунга мувофиқ, агентлик Озод Европа/Озодлик радиоси ушбу келишувда белгиланган талабларга риоя қилмаса, уни бекор қилиш ҳуқуқига эга эканини таъкидлади.

"Қонун агентликка грантни бекор қилиш имконини беради," дея даъво қилди у.

Бунга жавобан, Озод Европа/Озодлик радиоси манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокат Дэвид Зионтс "Конгресс маблағни агентликлар ундан ўзи хоҳлаганича фойдаланиши учун ажратиши мутлақо мантиқсизлик бўлар эди" дея таъкидлади.

Озод Европа/Озодлик радиосининг маблағ билан боғлиқ муаммолари Озодлик радио ва теледастурлари эфирга узатиладиган мамлакатлар ва улардан ташқарида корпорация фаолиятининг кенг дастакланишига сабаб бўлди.

Озодлик 72 ёшда: Мустамлака, "эски" ва "янги" Ўзбекистон солномаси (2-қисм)
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:26:08 0:00

Форум

XS
SM
MD
LG