Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 06:18

Президент Мирзиёев Сурхондарёга янги ҳоким тайинлади


Тўра Боболов
Тўра Боболов

1 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёева Сурхондарё вилояти Халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоятга янги ҳоким этиб Тўра Боболовни тайинлади.

Сурхондарë вилояти ҳокими вазифасини бажариб келган Баҳодир Пўлатов 1 апрель куни лавозимидан бўшатилган эди.

“Болалар” эстрада гуруҳи асосчиларидан бўлган Баҳодир Пўлатов 2018 йил июль ойида Сурхондарë вилоятига ҳоким этиб тайинлангунга қадар¸ Қашқадарë ва Тошкент вилоятлари прокурори лавозимида ишлаган.

Маҳаллий матбуот хабарларига кўра¸ 1 апрель кунги мажлисда Пўлатов вилоятда ўтказилиши кутилаëтган Халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик ишлари кўнгилдагидек олиб борилмагани учун Бош вазир томонидан танқид қилинган.

48 яшар Тўра Боболов ҳозирга қадар Сурхондарё вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

У меҳнат фаолиятини вилоят давлат мулки бошқармасида ҳисобчиликдан бошлаган.

Кейинчалик Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, вилоят ҳокимлигида ҳудудларни комплекс ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Халқ депутатларининг навбатдан ташқари сессиясида Тўра Боболов Сурхондарёнинг иқтисодий-ижтимоий шароитини яхши билиши, вилоят халқи, туман ҳокимлари ва секторлар раҳбарлари ҳамжиҳат бўлиб, белгиланган вазифаларни тўла бажаришига ишонч билдирилди, дея хабар берди Озодлик мобил мухбири.

XS
SM
MD
LG