Линклар

Шошилинч хабар
19 март 2025, Тошкент вақти: 20:36

Ўзбекистонда эрта никоҳ етти бараварга ошган


Ўзбек тўйи. Иллюстратив сурат.
Ўзбек тўйи. Иллюстратив сурат.

Олий Мажлис Сенатининг 18 март куни бўлиб ўтган бешинчи ялпи мажлисида қайд этилишича, эрта никоҳ кўрсаткичи 2023 йилга нисбатан 7 бараварга ортган.

“Маълумотлар шуни кўрсатиб турибдики, эрта никоҳлар қизларни ихтиёрисиз равишда, ота-оналар ёки қариндошларнинг босими остида бўлмоқда. Бу борада қандай янги тизим ва таъсирчан чоралар кўрилмоқда?” дея Оила ва хотин-қизлар қўмитаси вакилини саволга тутган сенатор Гулнора Маъруфова.

“Ўрганишларда никоҳларнинг 70 фоизида ота-она сабабчи эканлиги, 26 фоизда эрта турмуш қуришга сабаб севги-муҳаббат кўрсатилган, 3,4 фоизда эса ҳомила билан боғлиқ экани қайд этилган. Қолган 1,5 фоиз ҳолат диний қарашлар билан изоҳлаган”, дея мавжуд вазият юзасидан изоҳ берган Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Нурматова.

OzodAyol: Қўшхотинлик. Муаммо ва ечимлар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:57:12 0:00

Мулозимага кўра, бу каби ҳолатларни камайтириш учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-3-моддасида назарда тутилган жаримани ошириш таклиф қилинмоқда.
Олдинроқ , Equality Now халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбекистонни эрта никоҳ муаммоси мавжуд давлатлар рўйхатига киритганди.

XS
SM
MD
LG