Линклар

Шошилинч хабар
19 март 2025, Тошкент вақти: 21:09

Истанбул мэри Акрам Имомўғли ҳибсга олинди


Истанбул шаҳар ҳокими Акрам Имомўғли билан бирга унинг яна икки ёрдамчиси ҳибсга олинган.
Истанбул шаҳар ҳокими Акрам Имомўғли билан бирга унинг яна икки ёрдамчиси ҳибсга олинган.

Туркияда Истанбул шаҳрининг мухолифатчи мэри Акрам Имомўғлини ва унинг жамоаси аъзолари – маслаҳатчиси, Medya AŞ менежери Мурат Онгун ва сайловолди кампанияси раҳбари Неджатӣ Ўзканни – "фойда олиш мақсадида жиноий гуруҳ тузиш" айблови билан ҳибсга олди. Бу ҳақда турк ОАВ хабар бермоқда.

CNN Turkнинг маълум қилишича, 100 дан ортиқ кишини ҳибсга олиш учун ордерлар берилган. Sabah газетасининг ёзишича, бир неча журналист ва бизнесменни ҳибсга олиш кутилмоқда. Нашр маълумотларига кўра, ордер Истанбулнинг Medya AŞ медиа-компанияси тендерлари билан боғлиқ. Компаниядан тендерда ғолиб чиққан 21 та компания ҳақидаги ҳужжатлар сўралган, шунингдек, компьютерлар мусодара қилинган.

Имомўғли 2019 йил мартидан бери Истанбул мэри лавозимини эгаллаб келади. У Туркиянинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга рақиб сифатида кўрилади. Имомўғли мухолифатчи Халқ-Республика партияси (CHP) дан праймеризда ягона номзод бўлган.

AFP агентлиги сиёсатчининг ёрдамчисига таяниб хабар беришича, Акрам Имомўғли ҳозирда полициянинг бош қароргоҳида сақланмоқда. Аввалроқ мэрнинг уйида тинтув ўтказилган.

Имомўғлининг сўзларига кўра, полиция "миллат иродасини узурпация қилишга" уринмоқда ва бу мақсадда хавфсизлик кучларидан фойдаланмоқчи.

"Биз улкан зулмга дуч келдик. Лекин билсангиз, мен таслим бўлмайман", – деди у ўзининг видеомурожаатида.

XS
SM
MD
LG