Линклар

Шошилинч хабар
17 март 2025, Тошкент вақти: 18:36

Пластик картадан пул ўмариш билан шуғулланган гуруҳ ушланди - ИИББ


Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Тошкент шаҳрида фуқароларнинг пластик карталаридаги пул маблағлари ва уларга оид шахсий маълумотларни қўлга киритиш билан шуғулланиб келган call-марказ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.


ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида бир гуруҳ шахслар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган уйни ижарага олиб, у ерда call-марказ фаолиятини йўлга қўйгани аниқланган.

ИИББга кўра, жиноий гуруҳ фуқароларга қўнғироқ қилиб, фирибгарлик йўли билан уларнинг мол-мулкини талон-торож қилиб келган. Ушбу жиноий гуруҳда икки нафар ташкилотчи ҳамда 20 га яқин оператор фаолият юритган.

Тезкор тадбирда гумонланувчилардан 15 мингдан ортиқ фуқароларнинг абонент рақамлари, шахсга доир маълумотлари, гиёҳвандлик моддалари ва 35 дона уяли алоқа воситаси ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олингани билдирилган.
Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда фирибгарлик йўли билан фуқароларнинг пластик карталаридан пул ечиб олаётган кибертовламачилар кўпайган.

Аввалроқ Ички ишлар вазирлиги Tesla компанияси номидан фойдаланиб аҳолидан пул ундираётган кибертовламачилар пайдо бўлгани тўғрисида огоҳлантирганди.

XS
SM
MD
LG