Линклар

Шошилинч хабар
17 март 2025, Тошкент вақти: 18:52

Тошкент Москва билан "ҳал этилмаган масалалар"ни муҳокама қилди


Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев.
Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш ҳаракатлари доирасида Россия билан музокаралар ўтказди, деб маълум қилди президентнинг ЖСТ бўйича махсус вакили Азиз Ўрунов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ва Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников учрашувида ЖСТга аъзолик доирасида бозорга чиқиш бўйича “ҳал этилмаган масалалар” кўриб чиқилган.

Москвадаги музокараларни “фойдали, мазмунли ва конструктив” деб баҳолаган Ўрунов ҳар икки томон олға қадам ташлаётганини урғулаган.

Россия ҳукумати мулозимлари билан музокараларга оид бошқа тафсилотлар очиқланмаган.
Аввалроқ президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева расмий Тошкент ЖСТга аъзо бўлиш бўйича 23 та мамлакат билан музокараларни якунлаганини маълум қилганди.

ЖСТга аъзолик ўзбекларни монополия балосидан қутқарадими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:15:28 0:00


Ўзбекистон, жумладан, АҚШ билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлаган.

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиши бўйича музокараларни қарийб 15 йиллик танаффусдан сўнг 2020 йил июль ойида қайта бошлаган.

Ўзбекистон – ЖСТ билан ташкилотнинг бутун тарихи давомида энг узоқ музокара олиб борган давлат. Музокаралар бошланганига 31 йил тўлмоқда.
Расмий Тошкент аъзолик жараёнини 2026 йилга қадар якунлаш ниятида.
ЖСТ аъзо давлатлар ўртасидаги савдо қоидалари билан шуғулланувчи ягона глобал халқаро ташкилот ҳисобланади. Унга аъзолик рақобатбардошлик ва савдо ҳажмини оширишга кўмаклашади.

XS
SM
MD
LG