Линклар

Шошилинч хабар
17 март 2025, Тошкент вақти: 19:26

Сенат: Коррупцияга қарши кураш талабга жавоб бермайди


Ўзбекистон, Сенат.
Ўзбекистон, Сенат.

Олий Мажлис Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси коррупцияга қарши курашни муҳокама қилган.

Сенат матбуот хизмати қайдича, йиғилишда давлат хизматлари бўйича давлат идоралари ва аҳоли ўртасидаги муносабатларни баҳолайдиган тизим йўлга қўйилмагани, прокурор, ички ишлар ва солиқ органлари раҳбарларининг коррупциянинг олдини олиш борасидаги фаолияти талабга жавоб бермаслиги танқид қилинган.

Бюджетдан энг кўп маблағ оладиган вазирликлардаги коррупциявий омиллар аниқланмаган, ўрганилмаган ҳамда таҳлил қилинмаган. Туманларда, маҳаллаларда инфратузилмага уланиш, лицензия олиш, имтиёзли кредит ажратиш, ишга қабул қилиш, малака ошириш каби маиший коррупциявий ҳолатлар кўпайган.

“Терговчи, прокурор ва судьялар қўлидаги иш бўйича фақатгина идораларга тақдимнома ва хусусий ажрим киритиш билан чекланмоқда. Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашларининг фаолияти талабга жавоб бермайди”, дейилади юқори палата хабарномасида.

OzodNazar: Ройиш Сенат ва “Цезарнинг хотинлари”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:48:52 0:00

Сенаторларга кўра, коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олишда давлат органлари ва ташкилотларидаги коррупцияга қарши ички назорат (комплаенс назорат) бўлинмаларининг ўрни ва масъулияти ҳам сезилмаётир.

Муҳокама якунида жиноятчиликка қарши курашиш ва коррупциянинг олдини олиш борасида амалга ошириладиган устувор вазифалар юзасидан Сенат қарори қабул қилинган.
Парламент юқори палатаси президент Шавкат Мирзиёев коррупцияга қарши кураш масаласида йиғилиш ўтказгани ортидан ушбу масалага эътибор қаратмоқда.

Озодлик аввалроқ 2024 йилда мансаб суиистеъмоллиги оқибатида давлат ва жамият манфаатларига етказилган зарар 3,61 триллион сўмга етгани ҳақида хабар қилганди.

Ўзбекистон Transparency International ташкилотининг 2024 йилда жаҳон давлатларидаги коррупция даражаси бўйича ҳисоботида 180 та давлат орасида 121-ўринни эгаллаганди.

XS
SM
MD
LG