Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:09

“Лизингга олган автомобилни пулини тўлаб қўйган бўлсакда, эгалик ҳуқуқини ололмаяпмиз”


Тошкент шаҳридаги “Тошкент Авто Агент” фирмасидан лизингга автомобил олиб, пулини тўлаган бўлса-да, унга эгалик қилиш ҳуқуқини қўлган киритолмаётган ҳайдовчилардан бирининг OzodMikrofonга шикоят қилишича, қарийб 280 нафар одам фирма ва “Капиталбанк” орасидаги фирибгарликнинг қурбони бўлмоқда:

“Биз, 280 нафар киши уч йил аввал “Тошкент Авто Агент” фирмасидан лизингга автомобил олган эдик. 30 фоиз бошланғич тўловини қилганмиз. Кейин фирма қолган пулини ҳам фоизсиз тўланглар, машина ўзларингники бўлади, деди. Кейин биз қолган пулини тўладик. Лекин машинани номимизга расмийлаштирмаяпти. Маълум бўлишича, бу фирма “Капиталбанк”дан бу автомобилларни гаровга қўйиб кредит олган экан. Банк ҳам бу автомобиллар гаровга қўйилганини текширмай кредит берган. Кейин, текшириш бўлиб фирма раиси қамалиб кетди. Биз эса эгалик ҳуқуқини ололмай сармонмиз”

“Лизингга олган автомобилни пулини тўлаб қўйган бўлсакда, эгалик ҳуқуқини ололмаяпмиз”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:04 0:00
Бевосита линк

-----------------------------------------------------------------------------------------------Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG