Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 16 апрель куни ўтказилган референдум ортидан қабул олинган ўзгаришларни татбиқ этиш стратегияси тузишни бошлаб юборди. Мухолифат вакиллари эса президент ваколатларини оширган референдум ноқонуний эканлигини айтишмоқда. Марказий сайлов комиссияси 16 апрель куни кеч сайловчиларнинг 51 фоиздан кўпроғи конституцияга киритилиши таклиф қилинаётган 18 та ўзгартишни қўллаб овоз берганини билдирди.
Amnesty International ташкилотига кўра, 2016 йилда дунё бўйлаб қатл этишлар сони озайган. Бу кўрсаткичнинг озайишига асосий сабаби Эрон ва Покистонда қатллар сони озайгани асосий сабабдир. Ташкилотнинг 11 апрель куни эълон қилинган ҳисоботига кўра, 2016 йилдаги қатл этишларнинг умумий сони аввалги 10 йилликка қиёслаганда барибир кўпдир.
АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Катта еттилик – G7 йиғинида иштирок этиш учун Италияга борди. Йиғин кун тартиби марказида Сурия можароси бўлиши кутилмоқда. Тиллерсон ва G7 га аъзо бошқа давлатлар ташқи ишлар вазирлари 10 апрель куни учрашадилар. 11 апрель куни эрталаб Суриядаги вазиятни муҳокама қилиш учун махсус йиғин ўтказилади. Бу ҳақда Италия матбуот нашрлари хабар берди.
Россия ва Туркия махсус хизматлари Туркия ҳудудида бўлган россиялик ҳамда марказий осиёлик “Ислом давлати” жангари гуруҳи тарафдорларини топиш ва қўлга олишда ҳамкорлик қилмоқда. Жорий йилдан бошлаб, Туркияга дам олиш учун отланган Россия ватандошларининг баъзилари мамлакатга киритилмаслиги мумкин.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг Душанбе шаҳри етакчиси вазифасини вақтинча бажариб келаётган тўнғич ўғли Рустам Имомали Душанбе шаҳар парламенти - Мажлиси намоёндагонда бўш қолган ўринларга ўтказилган сайловда ғалаба қозонди.
Арманистонда 2 апрель куни ўтган парламент сайловида, дастлабки расмий маълумотларга қараганда, президент Серж Саркисянга мансуб бўлган Республика партияси 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплаб, ғалаба қозонди.
Шимолий Ирландиядаги энг йирик қуёш энергияси заводи ишга тушди. Антрим шаҳрида жойлашган завод 11 мингдан ошиқ уйга етадиган электр токи ишлаб чиқаради.
Бозор етакчилигини қўлдан бой берган Samsung ширкати Galaxy S8 смартфонини эълон қилди. Аввалроқ Samsung ёниб кетишга мойил бўлган Galaxy Note 7 смартфонини бозордан қайтариб олган эди.
Кремлга яқиндан алоқадор эканлиги айтиладиган рус миллардери Олег Дерипаска Associated Press агентлиги яқинда эълон қилган ҳисобот ўзига қарши “йирик ва ёлғон кампания” яратганини таъкидлади. Ҳисоботда Дерипасканинг АҚШ президенти Дональд Трамп сайлов кампаниясининг собиқ етакчиси Пол Манафортга бўлган алоқаси ҳақида сўз юритилади.
Москва шаҳар Тверь туман суди Коррупцияга қарши кураш фонди (ФБК) муассиси Алексей Навальнийга Москва шаҳри марказида норозилик акцияси уюштиргани учун 20 минг рубл жарима солди. Бу ҳақда мухолифатчининг матбуот котиби Кира Ярмиш хабар қилди. Навальний, шунингдек, полиция ходими талабларига бўйсунмаганликда айбланмоқда. Айбланувчининг ўзи устидан қўзғатилган иш мазмунидан бехабар эканлигини, баённома имзолмаганини айтмоқда.
ЮНЕСКО экспертлари Қашқадарёдаги Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қисмига “тузатиб бўлмас зарар етказилганини” айтмоқда. Ташкилотнинг Жаҳон маданий мероси маркази Осиё ва Тинч океани бўлими етакчиси Фенг Жинг ҳозир асосий масала Шаҳрисабзнинг “мислсиз халқаро қиймати йўқ қилинган-қилинмаганини” аниқлаш эканини айтмоқда.
“Ислом давлати” экстремистик гуруҳига қарши курашаётган АҚШ етакчилигидаги коалиция Суриянинг стратегик шаҳри яқинида ҳаводан ҳарбий ташлади. Бу ҳақда Пентагон билдирди.
Арктика ва Антарктикадаги мангу муз қатламлари рекорд даражада озайиб кетди. Қутблардаги музликлар 38 йил олдин сунъий йўлдош ёрдамида кузатувлар бошланганидан бери ҳеч бу қадар оз бўлмаган. Бу ҳақда чоршанба куни америкалик олимлар билдирди.
Афғонистон толиблар ва “Ислом давлати” экстремистик гуруҳи билан яхшироқ курашиш учун АҚШ мамлакатга кўпроқ қўшин юборишини истайди. Бу ҳақда Афғонистон ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний билдирди.
АҚШ армияси эълон қилган билдирувда Сурия шимолида “Ал-Қоида” террор гуруҳига қарши ҳаво ҳужумини амалга оширганини тасдиқланди, аммо ҳужум давомида маҳаллий масжид мўлжалга олинмаганини таъкидлаб ўтилди. 16 март куни амалга оширилган ҳужумда ўнлаб одам ҳалок бўлган.
АҚШ расмийлари икки рус разведкачисини 2014 йил Yahoo ширкатига қарши амалга оширилган йирик ҳакерлик ҳужумида айблади. Уларнинг бири аввалроқ Москвада қўлга олинган эди. 15 март куни эълон қилинган билдирувда Федерал қидирув бюроси (ФҚБ), Адлия вазирлиги ҳамда бошқа расмийлар яна икки жиноятчи ҳакерга ҳам айблов қўйилгани айтилади.
Ўргимчаклар ҳар йили умумий ҳисобда 400-800 миллион тонна ҳашорот ейди. Бу инсонлар йилига истеъмол қиладиган гўшт ва балиқ миқдорига тенгдир.
Eronda inson huquqlari bilan bog‘liq vaziyatni o‘rganayotgan BMT rasmiysi mamlakatda islohotchilar tazyiq ostida ekanligini, qo‘lga olinganlar tahqirlanib, qiynoqqa tutilayotganini hamda kishini xavotirga soladigan darajada ko‘p odam qatl etilayotganini bildirdi.
Эронда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни ўрганаётган БМТ расмийси мамлакатда ислоҳотчилар тазйиқ остида эканлигини, қўлга олинганлар таҳқирланиб, қийноққа тутилаётганини ҳамда кишини хавотирга соладиган даражада кўп одам қатл этилаётганини билдирди.
Давомини ўқинг