Озодлик радиоси туркман хизмати мухбири Худойберди Аллашов ва унинг онаси 2,5 ой деганда озодлика чиқарилди. Озодликка маълум қилинишича, журналист ва унинг онаси 15 февраль куни озодликка чиққан. Аллашов мамлакатда тақиқланган нос маҳсулотини сақлаганликда айбланиб, 3 декабрь куни қўлга олинган эди. Мазкур айблов бўйича у етти йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин эди. Озодлик манбасининг билдиришича, бунинг ўрнига суд мухбирни уч йиллик шартли жазога ҳукм қилган.