Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:29

Европа қўллашни вақтинча тўхтатган AstraZeneca вакцинаси Ўзбекистонга 17 март куни олиб келинди


Ўзбекистонга 17 март куни вакцинанинг 660 минг дозаси олиб келинди.
Ўзбекистонга 17 март куни вакцинанинг 660 минг дозаси олиб келинди.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVAX дастури доирасида короновирусга қарши AstraZeneca вакциналарини олиш жараёнини вақтинча тўхтатди.

Аввалроқ Қиғизистонга март ойи бошларида вакцинанинг биринчи партияси олиб келиниши хабар қилинганди. Лекин Имунопрофилактика маркази директори Гулбара Ишенаписованинг айтишича, ҳозир бу масала тўлиқ хал бўлмади.

«Вакцинани COVAX дастури доирасида олиб келиш кутилаётганди. Биз март ойи охирида вакцинанинг келишини кутаётгандик. Биз ўзимиз тарафдан мажбуриятларни бажардик, вакцинациянинг миллий режасини ишлаб чиқдик, мажбуриятлар тўғрисида келишим имзоланиши керак эди, идоралараро комиссия ташкил этилди. Бироқ вакцинанинг акс таъсири аниқлангани ва баъзи давлатлар бу вакцинадан бош тортаётгани тўғрисида маълумотлар пайдо бўла бошлади. Биз дастурга маълумот олиш, жумладан, вакцинани алмаштириш мумкинми деган савол билан мурожаат қилдик. Ҳозирча улар томонидан қўлланма ишлаб чиқилаяпти, яқинда ўзимизнинг саволларга жавоб оламиз. Биз AstraZeneca вакцинасидан бош тортмадик, ҳозирча масала охиригача ҳал этилмади”,- деди Гулбара Ишенаписова.

Унинг қўшимча қилишича, Россия билан тузилган шартнома асосида 500 минг доза миқдорида “Спутник V” вакцинасини Қирғизистонга олиб келиш борасида иш давом этмоқда. Шунингдек, яқин кунларда Хитойнинг Sinopharm вакцинасидан 150 минг доза ҳам келиши кутилаяпти.

“Бизда, умуман олганда, эмлаш учун ҳамма нарса тайёр, вакцина келиши билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакцинациянинг бошланиш муддатини эълон қилади. Биринчи босқичда – Бишкек, Ўш, Чуй вилояти аҳолиси эмланади. Агарда вакцина ой охиригача келса, апрель бошидан вакцинацияни бошлаш кутилаяпти”, - деди Иммунопрофилактика маркази директори.

Қирғизистонда 23 февраль куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги дори воситалари ва тиббий ашёлар департаменти коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасига рўйхатдан ўтказган.

Февраль ойи охирида Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Россияга сафари ва Владимир Путин билан учрашувидан сўнг, давлат раҳбари матбуот хизмати 500 минг доза “Спутник V” вакцинаси ажратилиши тўғрисида келишимга эрилишилганини маълум қилган.

Европанинг бир қатор мамлакатлари эмланганларнинг баъзиларида қон ивиши билан боғлиқ муаммолар тўғрисидаги маълумотлар ортидан AstraZeneca препарати билан эмлашни вақтинча тўхтатди.

Европа воз кечаётган AstraZeneca вакцинасини Марказий Осиё давлатлари қабул қилиши мумкин. Жумладан, Ўзбекистонга 17 март куни вакцинанинг 660 минг дозаси олиб келинди.

17 март куни Тошкент вақти билан соат 01-55 да Тошкент Халқаро аэропортига Ҳиндистондан COVAX дастури орқали COVID-19га қарши 660 минг доза COVISHIELD вакцинаси муравват ёрдами сифатида етказиб берилди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига топшириладиган мазкур вакцина ЮНИСЕФ ташкилоти томонидан олиб келинмоқда ва унинг умумий қимати 1 миллион 980 минг долларга тенг.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати расмий баёнотида COVISHIELD вакцинаси AstraZeneca вакцинасига Ҳиндистон ишлаб чиқарувчилари томонидан берилган ном эканини очиқ айтилмаган.

Дания, Норвегия, Исландия, Италия, Германия, Франция, Испания ва Болгария қонда тромблар пайдо бўлиши кузатилгани ортидан AstraZeneca вакцинаси билан эмлашни тўхтатган.

COVAX дастури камбағал давлатларга коронавирусга қарши вакцинани бепул етказиб бериш мақсадида ташкил этилган. Расман билдирилишича, Ўзбекистонга мазкур дастур орқали 2021 йилда 2,64 миллион доза AstraZeneca вакцинаси етказиб берилади.

XS
SM
MD
LG