Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:37

OzodTa'sir: Вазирлик болаларни ургани видеога тушган тарбиячи устидан прокуратурага мурожаат қилмоқчи


Кузатув камералари боғча болаларини калтакланишдан ҳимоя қила олмаяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:45 0:00

16 октябрь куни кузатув камерасига ëзилган видеотасвир.

25 октябрь куни соат 16:00 да Урганч туманидаги 2-сон боғчада тарбияланаётган болаларнинг ота-оналари, МТМ Кузатув кенгаши аъзолари, вилоят прокуратураси, касаба уюшмаси, ички ишлар идораси вакиллари иштирокида умумий йиғилиш ўтказилиши белгиланди. Йиғилиш видеотасвирга олинади.

Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизматининг бу баёнотини ЎзА ахборот агентлиги эълон қилди.

  • 24 октябрь куни Озодлик радиоси Урганч тумани 2-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Севара Султонова ўзи раҳбарлик қиладиган гуруҳ тарбияланувчиларига нисбатан куч ишлатаётгани акс этган видеоларга асосланиб вазиятни ўрганган ва мақола эълон қилган эди.
  • Ота-оналар Озодликка тақдим этган видеоëзувларда 4 яшар болалар гуруҳига тарбиячилик қилаëтган Севара Султонованинг болаларни чизғич билан уриши¸ қаттиқ чимчилаши¸ шунингдек, болаларга овқат бермасдан¸ соатлаб телефонда гаплашиб ўтириши акс этган.
  • Озодлик гаплашган ота-оналар¸ бундай тасдиқларга қарамай¸ туман мактабгача таълим бўлими раҳбарини тарбиячига тегишли чора кўриш ва уни болалар тарбиясидан четлатиш сўровини писанд қилмай келаëтганликда айблади.
  • Севара Султонованинг ўзи Озодликка “Манга қаранг¸ давлатнинг боғчаси деб мани ким ëмонлаған бўлса¸ ман шу одам билан ўзим гаплашажак еримда гаплашаман. Бўлди энди” деди.

Озодлик мақоласи эълон қилинган куннинг эртасига - 25 октябрда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизматининг хабар қилишича, "айни кунда ушбу ҳолат Мактабгача таълим вазирлиги томонидан назоратга олинди. МТМ кузатув камераларидаги мавжуд видеотасвирларни болаларга нисбатан қўлланилган ноқонуний хатти-ҳаракатлар бўйича далил сифатида тегишли ҳуқуқ тартибот идораларига қонуний чора кўриш учун тақдим этиш мақсадида, видеокузатув камераси хотираси сақланувчи хона муҳрланди".

Вазирликка кўра, ҳолат юзасидан тўла маълумот йиғиш мақсадида 25 октябрь куни соат 16:00да Урганч туманидаги 2-сон боғчада тарбияланаётган болаларнинг ота-оналари, МТТ Кузатув кенгаши аъзолари, вилоят прокуратураси, касаба уюшмаси, ички ишлар идораси вакиллари иштирокида умумий йиғилиш ўтказилиши белгиланди. Йиғилиш видеотасвирга олинади.

"Ушбу ҳолат бўйича тарбиячига нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб Урганч тумани прокуратурасига мурожаат қилинишини билдириб ўтамиз. Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда ва унинг бориши бўйича барча тафсилотлар кенг жамоатчиликка тақдим этилади" дейилган Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати.баёнотида.

XS
SM
MD
LG