Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:48

Қибрай санаторийсида 17 кундан буён карантинда сақланаëтганлар жанжал кўтарди (ВИДЕО)


Қибрайдаги "Энергетик сиҳатгоҳи"да карантинда ушлаб турилганлар 1 апрель куни жанжал кўтарди.
Қибрайдаги "Энергетик сиҳатгоҳи"да карантинда ушлаб турилганлар 1 апрель куни жанжал кўтарди.

Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги "Энергетик сиҳатгоҳи"да сақланаëтган ўнлаб ўзбекистонлик карантин муддатининг изоҳсиз узайтирилгани ва шароитнинг ëмонлигига норозилик билдириб жанжал кўтарди.

Озодликка сиҳатгоҳдан жўнатилган видеоларда бу санаторийда сақланаётганлар 14 кун деб айтилган карантин муддати тугаган бўлсада¸ уйларига қўйиб юборилмаётганига изоҳ талаб қилади.

"Энергетик сиҳатгоҳи"да 17 март куни Дубайдан учиб келган аксари тужжорлар бўлган 254 ўзбекистонлик карантинда ушлаб турилибди.

Сиҳатгоҳ раҳбарияти ҳам¸ Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги расмийлари ҳам "Энергетик сиҳатгоҳи"да 14 кунлик карантинга олинганларнинг айтилган муҳлат тугаганига қарамай¸ нега ҳанузгача ушлаб турилганига изоҳ бермади.

1 апрель куни олинган видеода карантинда ушлаб турилганлардан бири "си...либ кетдикку" дея назоратчиларга дўқ қилади.

"Туркиядан келганлар, Россиядан келганлар 14 кунда уйларига қўйиб юбориляпти. Бизда коронавирус бўлса¸ очиқ айтинглар", дейди карантин назоратчилари билан жанжаллашаётган эркак.

Кибрайдаги сиҳатгоҳда карантинда ушлаб турилганлар: "Қийналиб кетдик!"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:05 0:00

Озодлик 2 апрель куни "Энергетик сиҳатгоҳи"да карантинда ушлаб турилганлардан айримлари билан суҳбатлашди.

"17 кун бўлди¸ бизни қўйиб юборишмаяпти"

Шахси очиқланмаслигини истаган аёл Озодлик билан суҳбатда карантинга карши эмаслиги, лекин 14 кунлик карантин тугаган бўлса ҳам ўзи ва яна Дубайдан учиб келган 253 нафар ўзбекистонликнинг уйларига кетишга рухсат берилмаётганидан норози эканини айтади.

"Коронавирус бўлса¸ очиқ айтинглар" десак, "йўқ натижалар яхши", деб жавоб қилишади, лекин уйга қўйиб юборишмаяпти.

- Биз карантинга қарши бўлмаганмиз. 14 кун дейишганди. Бугун 17 кун бўляпти. Уйга кетишга рухсат беришмаяпти. "Коронавирус бўлса¸ очиқ айтинглар", десак, "йўқ натижалар яхши", деб жавоб қилишади, лекин уйга қўйиб юборишмаяпти. Менинг учта ёш болам уйда қолган. Биз билан олти ойлик ҳомиладор аёл ҳам бор. Қариялар бор, - дейди карантинда ушлаб турилган аёл.

Кибрайдаги сиҳатгоҳда карантинда ушлаб турилганлар жанжал кўтарди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:24 0:00

Озодлик билан суҳбатда бўлган бошқа каратиндагиларнинг сўзларига кўра, улар икки марта тиббий текширувдан ўтказилган ва шифокорлар коронавирус тестлари натижаси негатив чиққанини айтган.

Агар орамизда коронавирус борлар бўлса¸ очиқ айтишсин, биз ҳам шунга яраша ҳаракат қилайлик.

- Икки марта анализ топширдик, иккисида ҳам коронавирус чиқмади¸ дейишди. Коронавирус бўлмаса¸ нега бизни бу ерда ушлаб туришибди? Бу саволга ҳеч ким жавоб бермайди. Ҳозир ҳамманинг асаби бузилган. Агар орамизда коронавирус борлар бўлса¸ очиқ айтишсин, биз ҳам шунга яраша ҳаракат қилайлик, - дейди Қибрайдаги "Энергетик сиҳатгоҳи"да карантинда ушлаб турилганлардан яна бири.

Озодлик билан суҳбатда бўлганлар ўзлари ва "Энергетик сиҳатгоҳи"да карантинда ушлаб турилган бошқа ўзбекистонликларда коронавирус белгиларини кузатмаганликларини айтишади.

- Коронавирус белгиларини ҳеч кимда кўрмадик. Лекин, овқатга жанжал қилишмасин деб, ухлатадиган дори қўшиб беришяптими билмайман, шуни егандан кейин ҳаммамиз ҳолсизланиб ухлаб қоляпмиз. Бунақа аҳволда ётаверсак¸ бу ердан бошқа касаллик орттириб чиқиб кетишимиз тайин, - дейди хавфсизлиги юзасидан исми очиқланмаслигини истаган аёл.

"Бизни қўйдек сақлашяпти"

2 апрель куни Озодлик билан гаплашган аëллардан яна бири карантиндагиларнинг антисанитария ҳолатида сақланаëтганини иддао қилди.

- Бошида келганимизда яхши сийлашди. Кейин бир маҳал овқат бериб бошлашди. Ҳозир фақат буханка нон ва сув, гречка, макарон, шўрва. Бизни бу ерда қўйдек сақлашяпти. Лекин бизни ташвишга солаётган нарса бу ердаги антисанитария ҳолати. Идиш-товоқлар дезинфекциялаш у ёқда турсин¸ ҳатто яхши ювилмаган, хоналар ифлос.

Кибрайдаги сиҳатгоҳда карантинда ушлаб турилган аёл: "Шароит ёмон!"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:13 0:00

"Дискотекалар қилиб беряпмиз..."

Тошкент вилояти Қибрай шаҳридаги "Энергетик сиҳатгоҳи" мутасаддиларидан бири ёмон шароитлар ҳақидаги иддаоларни рад қилди.

Тўғри¸ уйларига боргиси келяпти, бола-чақаси бордир, лекин бу бизнинг қўлимизда эмас. Ҳамма карантин тартибига бўйсуниши керак!

- Уч маҳал овқат ҳар куни. Алоҳида душ, туалет. Бизнинг санаторийда дам олганлар қанақа шароитлигини билишади. Зерикишмасин¸ деб кечалари дискотекалар қилиб беряпмиз. Наврўз байрамини кўтаринки қилиб ўтказиб бердик. Тўғри¸ уйларига боргиси келяпти, бола-чақаси бордир, лекин бу бизнинг қўлимизда эмас, вазият жуда жиддий, ўзингиз биласиз. Ҳамма карантин тартибига бўйсуниши керак, - дейди матбуотга гапириш ваколати йўқлиги сабаб исми очиқланишини истамаган сиҳатгоҳ мутасаддиси.

Кибрайдаги "Энергетик сиҳатгоҳи"да Наврўз байрами
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:25 0:00

Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги​ сайтида коронавирус тарқалган мамлакатлардан келган ўзбекистонликлар 14 кунлик мажбурий карантинга олиниши айтилган.

"14 кун ичида чет давлатлардан қайтган фуқароларда коронавирус бор ёки йўқлиги аниқланади. Бу эса касалликнинг оммавий тарқалиб кетмаслиги учун жуда муҳим", - дейилади агентлик сайтида.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги​нинг 2 апрель куни Озодлик боғланган расмийси "Энергетик сиҳатгоҳи"да 17 кундан буён карантинда ушлаб турилаётганларнинг нега уйларига юборилмаëтгани ҳақидаги саволни жавобсиз қолдирди.

- Биз бу ҳақда маълумот беролмаймиз, - деди агентлик мутасаддиси.

Ўз навбатида агентлик мутасаддиси, коронавирус инкубацион даври уч ҳафта ва ундан кўпроқ бўлишини истисно қилмади.

Бундан олдин Озодлик карантинга олинган баъзи шахслар 14 кунлик муддат тугамасидан сиҳатгоҳлардан қочишга урингани ҳақида хабар берган эди.

Хусусан¸ расмийларга кўра¸ 16 март куни Жанубий Корея ва Россиядан Самарқандга учиб келган шахс карантинга олинганидан 4 кун ўтиб қочишга уринган икки шахсга нисбатан жиноят иши очилган.

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, карантин қоидаларини бузганлар 22 миллион сўмдан жаримага тортилиши ёки беш йилгача бўлган муддатга қамалиши мумкин.

Агар сиз мажбурий карантинда сақланаëтган бўлсангиз¸ ëки коронавирусга чалинган беморларга тиббий ëрдам кўрсатувчилар сафида бўлсангиз¸ ҳозирги иш фаолиятингиз ва шароитингиз ҳақида жамоатчиликка ҳикоя қилишингиз мумкин.

Бу ҳақда Озодликнинг Telegramдаги @ozodnews каналига ëзиб юборинг¸ сурат ва видео жўнатинг!

XS
SM
MD
LG