13 март куни. “Дўстлик” қирғиз-ўзбек чегараси орқали Ўшга Ўзбекистон Қирғизистонга совға қилган 20 та тез ёрдам машинаси олиб келинди.
Машиналарни топшириш мросимида Ўш шаҳри ҳокими Талайбек Сарибашев, Қирғизистон ҳукуматининг Ўш вилоятидаги мухтор вакили Алайчиев, Қирғизистон ТИВ ва соғлиқни сақлаш тизими вакиллари иштирок этди.
Тез ёрдам автомашиналарини Ўш шаҳри марказий майдонида Қирғизистон расмийларига Ўзбекистон номидан Андижон вилояти хокими ўринбосари Ботир Хамроев топширди.
Совғаларни топшириш маросимида йиғилганларга қардош Ўзбекистон халқидан Қирғизистон халқига кўрсатилган тиббий ёрдам аҳамияти катта бўлгани айтилди.
Таъкидлаш жоизки, Қирғизистон президенти Садир Жапаров 11-12 март кунлари расмий сафар билан Тошкентга борди. Ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёуе ва Садир Жапаров Тошкентдаги “Яшнабод” инновацион технопаркини бориб кўришди.
“Яшнабод”даги транспорт воситаларини кўздан кечириш чоғида Ўзбекистон президенти қирғиз томонига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 20та тез ёрдам машинасини совға қилган.