Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:36

Андижонда Хитойдан келган талаба коронавирусдан гумонланиб шифохонага ётқизилди


Андижон вилоят юқумли касалликлар шифохонаси.
Андижон вилоят юқумли касалликлар шифохонаси.

Ўзбекистоннинг Андижон шаҳрида икки кун аввал Хитойдан келган талаба йигит коронавирус билан гумонланиб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилди.

Исми очиқланмаслигини сўраган касалхона врачининг Озодликка айтишича, иситма ва бош оғриқдан шикоят қилган бемор 1 феврал куни шифохонага мурожаат қилган.

Бемор бошқа касаллардан бўшатилган алоҳида палатага ётқизилган.

Касалхона врачи текширишда коронавирус аниқланмаганини айтмоқда.

Андижоннинг Жалақудуқ туманидан бўлган бемор икки кун аввал Хитойдан келгани, Тошкент аэропортида ҳеч ким уни текширувдан ўтказмаганини шифокорларга айтган.

Шундан сўнг бемор шифохонанинг 2-бўлимидаги алоҳида палатага олинган, барча шифокорларга маска тақиш буюрилган.

2-бўлимдаги палатадан ҳамма беморларни олиб чиқиб, бу йигитни ётқизишди. Ҳаммага зудликда маска тақиш айтилди.

- 2-бўлимдаги палатадан ҳамма беморларни олиб чиқиб, бу йигитни ётқизишди. Ҳаммага зудликда маска тақиш айтилди. "Облздрав"дан одамлар келди. Коронавирус, деб гумон қилишяпти, - деди шифохона врачи.

Андижон вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош врачи ёрдамчиларидан бири Хитойдан келган бемор иситма белгилари билан касалхонага ётқизилганини Озодликка тасдиқлади, лекин унда коронавирус аниқланмаганини айтди.

- Иситма бор, бошқа ҳеч нарса йўқ. 37 ярим иситма, бошқа ҳеч нарса йўқ. На томоғда қизариш, на катарал белги, на йўтал, на кўз қизариши бор. Лекин, коронавирус эмас. Шунга қарамай бемор алоҳида палатага олинди, - деди шифохонанинг бош врачи ёрдамчиси.

Декабр ойининг охирида Хитойнинг Ухан шаҳрида қайд этилган коронавирус қурбонлари сони 260 нафардан ошди, касаллик 12 мингдан ортиқ одамда аниқланган.

Касаллик АҚШ, Европа давлатлари ва Осиёнинг бир қатор мамлакатларида ҳам кузатилди.

"Ўзбекистонда коронавирус қайд этилмаган"

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, мамлакатда коронавирусга чалинган хасталар қайд этилмаган.

Вазирлик матбуот котиби Фурқат Санаев 1 феврал куни Озодлик билан суҳбатда бу ҳақда айтди:

Бугун 1 феврал, соат 14.00гача бўлган холатни айтадиган бўлсам Ўзбекистонда коронавирус қайд этилмаган.

- Бугун 1 феврал, соат 14.00гача бўлган холатни айтадиган бўлсам Ўзбекистонда коронавирус қайд этилмаган. Касаллик кириб келмаслиги учун барча чоралар кўриляпти. Аэропортларда тепловизорлар ўрнатилган. Сал иситмаси бўлса ёки бошқа белгилар кузатилса текширувга олиняпти, - деди Санаев.

Ўзбекистон коронавирус тарқалиши сабабли 1 февралдан Хитой билан авиақатновни вақтинча тўхтатди.

Бундан аввал Ўзбекистон Давлат туризм қўмитаси туроператорларга Хитойга турларни сотишни тўхтатиб туришни тавсия қилганди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Хитойнинг коронавирус тарқалган мураккаб эпидемик вазият ҳукм сураётган ҳудудида 72 нафар ўзбекистонлик талаба мавжуд, улар билан Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси, Бош консулхонаси хизмати ходимлари ҳамда университет маъмурлари доимий мулоқот олиб бормоқда.

Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилоти хавфли вирус сабаб фавқулодда ҳолат режимини эълон қилган.

XS
SM
MD
LG