Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:59

“Озод Европа/Озодлик” радиоси қирғиз журналистига таҳдид қилганларни жавобгарликка тортишни сўради


Эмилбек Кимсановнинг айтишича, бошлиғи ундан қирғиз хизмати журналистининг “тириги ёки ўлиги”ни Қирғизистонга олиб келишни буюрган.
Эмилбек Кимсановнинг айтишича, бошлиғи ундан қирғиз хизмати журналистининг “тириги ёки ўлиги”ни Қирғизистонга олиб келишни буюрган.

“Озод Европа/Озодлик” радиоси Қирғизистон ҳукуматини собиқ божхона ходимининг гаплари бўйича тергов ўтказишга чақирди.

Қирғизистон Давлат божхона хизматининг собиқ ходими Эмилбек Кимсанов собиқ раҳбари Райимбек Матраимов унга "Азаттиқ" — Озодлик радиоси қирғиз хизмати журналистини "тирик ёки ўлик ҳолда" Қирғизистонга қайтаришни буюрганини иддао қилган.

Кимсановнинг бу иддаоси қайд этилган видеони 10 апрель куни рафиқаси Мария Заворотняя Facebookда эълон қилди.

Кимсановнинг видеода иддао қилишича, Қирғизистон давлат божхона агентлиги собиқ ўринбосари Раимбек Матраимов ўзига Прагага “Озодлик” радиоси журналисти Али Тўктохуновнинг контакт маълумотларини юбориб, унинг “тириги ёки ўлиги”ни олиб келишни буюрган.

Кимсанов телефонидаги Тўктохуновга оид маълумот бор скриншотни кўрсатганди.

“Озод Европа/Озодлик” радиоси президенти Жейми Флай журналистларига қарши ҳар қандай таҳдидни жиддий қабул қилишини айтди:

– Раимбек Матраимов ва сафдошларининг суриштирув репортажларимизга жавобан “Азаттиқ” журналистларига қарши давом этаётган туҳматдан иборат ҳужумлари ва дўқ-пўписаларини қоралаймиз. Мен Қирғизистон ҳокимият идораларини ушбу муаммога жиддий қарашга ва айбдорларни хатти-ҳаракатлари учун жавобгарликка тортишга чақираман”, - деди Жейми Флай.

Видеони изоҳлаш учун Матраимовни топиб бўлмади.
Унинг укаси, қирғиз депутати Искендер Матраимов “Озодлик” радиосига
видеодаги иддаоларни рад этди.

‒ Кимсанов нафақат Худонинг, қолаверса, қонун олдида ҳам жавоб беради. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар видеони текшириб кўрсин. Мен одамларни фақат бир кишининг даъволарига ишонмасликка чақираман, - деди Матраимов.

Тўктохунов “Озодлик” радиосининг қирғиз хизмати, Уюшган жиноятчилик ва коррупция ҳақида хабар бериш лойиҳаси (OCCRP) ва Қирғизистоннинг Kloop хабарлар сайти бирга қўшма суриштирув иштирокчиси бўлган эди.

Ўша суриштирув натижалари эълон қилинган ва Матраимов ҳам иштирок этган суриштирув мақолада Хитой ватандоши, 37 яшар уйғур Айеркен Саймаити 100 миллионлаб доллар маблағни Қирғизистондан қандай олиб чиқиб кетгани ҳақида ҳикоя қилинади.

Саймаити Истанбулда ўлдириб кетилишидан олдин Қирғизистон божхона агентлиги раҳбарларидан бири Матраимов ноқонуний йўллар билан миллионлаб доллар маблағ орттирганини, ҳатто ўзи ҳам 2016 йилда унинг ҳисоб рақамига 200 минг доллар кўчириб берганини айтган эди. У Матраимовнинг оиласига бошқа пул кўчириб бергани хусусидаги ички ҳужжатларни журналистларга берган.

Тўктохуновга суриштируви билан боғлиқ тарзда Матраимов ва оиласидан таҳдидлар бўлган. Аниқланишича, сўнгги 10 ой ичида камида 12 киши Матраимов билан оиласини танқид қилгани ёки уларнинг қилмишлари ҳақида хабар бергани учун таҳдидга учраган.

Кимсанов февралда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида қўлга олиниб, Қирғизистонга экстрадиция қилинди. Унга 2018 йилда ички ишлар вазири Мўлдомуса Конгантиевнинг ўғлини урганлик айби қўйилмоқда.

31 мартда Кимсанов буйруқ билан уй қамоғидан тергов изоляторига ўтказилди.

Заворотняя 8 апрелдаги президент Сооронбай Жеенбековга видеомурожаатида эрини ҳимоя қилишни илтимос қилди. Лекин мурожаатга Жеенбековнинг девони жавоб қайтармади.

Эмилбек Кимсановнинг адвокати Назгул Суюнбаева 8 апрелда у уй қамоғидан тергов изоляторига ўказилишидан олдин номаълум қишилар “сени панжара ортига тиқамиз, сени қамоқхона кутяпти”, деб таҳдид қилганини айтди.

Суюнбаева қамоқхона маъмуриятидан Кимсановга нисбатан таҳдидларни ўрганиб чиқишни сўради.

XS
SM
MD
LG