Грузия ва Россия ўртасидаги можародан бери бир йил ўтган бўлишига қарамасдан¸ Россия қуролли кучлари ҳамон Грузиянинг айирмачи Жанубий Осетия ва Абхазия минтақаларини эгаллаб турибди. Минтақадаги таранглик яна ортмоқда.
Ўзининг сўнгги чиқишида Грузия президенти Михаил Саакашвили Москва ниятларини “ўта хавотирли” деб атади.
- Грузия давлатчилигини барбод этиш учун Путиннинг мени бир жойимдан осиб қўйиш ваъдасига қарамасдан, мен ҳамон ўз лавозимимда қолмоқдаман. Омон қолганимнинг ўзи бир мўъжиза. Лекин бу одам ўз ваъдаларига вафодор одам сифатида танилганини инобатга олсак, бундай уринишларнинг яна қилинишини биламиз. Путин Россия сиёсий саҳнасида қолар экан¸ ўз ваъдасини бажаришга ҳаракат қилади¸ деди Михаил Саакашвили.
Россия – Грузия можаросидан кейинги бир йил аввалги даврга қайтсак, собиқ Совет республикаларининг аксари Россия ҳаракатларини қўллаб- қувватлашга шошилмаганини эслаш мумкин.
Россиянинг ўз иттифоқчиларини Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигини тан олишга кўндириш учун қилган уринишлари натижа бермади.
МДҲ давлатлари Россиянинг ҳаддидан ошганига кўз юмиш ёки бу давлат билан алоқаларни ёмонлаштириш оқибатлари ўртасидаги оғир танлов олдида қолдилар ва ўз муносабатларини сукунат ёки бемаъни баёнотлар орқали билдиришга ҳаракат қилдилар. Грузия можароси борасида Қозоғистон президенти билдирган муносабат унинг оғзидан юлиб олингандай бўлди.
- Менимча¸ бу ҳолатда бизни огоҳлантирмаган ва вазиятнинг кескинлашаётгани ҳақида айтмаган Грузия раҳбарияти нотўғри иш қилди. Менимча¸ бу можарони тинч йўл билан ҳал этишдан бошқа йўл йўқ¸ деди президент Назарбоев.
Грузия можароси юзасидан президент Каримов баёнот қилгани йўқ. Можародан сўнг айрим МДҲ давлатларининг Россиядан масофа сақлай бошлаши ҳақида башорат қилинганди. Ўтган йил охирида Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий ҳамжамиятидан чиқиб кетиши Москвадан масофа сақлашга қаратилган дастлабки қадам сифатида кўрилади.
Президент Каримовнинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг тезкор коллектив кучларини тузишга ва Қирғизистонда Россия ҳарбий базасини жойлаштиришга қарши чиқиши бу йўлдаги сўнгги қадамлари бўлди, дейиш мумкин.
Таҳлилчилар¸ айниқса¸ Ўзбекистон ва Беларус раҳбарларининг фурсатдан фойдаланиб¸ Ғарб билан қулай сиёсий савдога киришганига ишонади. Ўтган йил октябрида Европа Иттифоқи иккала давлатга қарши жорий этилган санкцияларни юмшатди. Россия сиёсатчилари эса бундай бевафо сиёсатнинг оқибатлари ҳақида огоҳлантиришга ўтди. Константин Затулин Россия Давлат Думасининг МДҲ масалалари бўйича қўмитасининг мутасаддиси.
- Менимча¸ Ўзбекистонга ўхшаган давлатлар очиқдан-очиқ гоҳ у ёққа, гоҳ бу ёққа оғмаслиги керак. Нима, Андижон воқеаси Ўзбекистонда содир бўлиши мумкин бўлган сўнгги воқеами?! Наҳотки Ўзбекистон ўзининг ички барқарорлигини ва иқтисодий ўсишини абадий кафолатлаб қўйган бўлса?! дея муносабат билдирганди Россия Давлат Думаси вакили.
МДҲ ичидаги вазиятга бағишланган Москвадаги семинарлардан бирида гапирган Константин Затулин расмий Тошкент ва Киев ҳатти-ҳаракатларини айнан Грузиядаги август воқеалари билан изоҳлашга уринганди.
- 2008 йил Кавказдаги август воқеаларидан сўнг Россия албатта жазоланиши керак, деган туйғу пайдо бўлганди. Бу вазиятда Россиядан ёки узоқроқ туриш ёки бу вазиятдан Ғарб билан алоқаларни мустаҳкамлаш учун фойдаланиб қолиш ҳаракатлари бошланди¸ дея гапирди Затулин Ўзбекистон ва Беларус сиёсатларини назарда тутган ҳолда.
Айрим сиёсий таҳлилчилар фикрича, моҳиятан Грузия можаросига сабаб бўлган вазият Марказий Осиё минтақасида ҳам Москва томонидан пайдо қилишини мумкин. Шу маънода Россиянинг янги ҳарбий базасини Ўшда жойлаштириш режаси Абхазия ва Жанубий Осетияни Грузиядан ҳимоя қилиш даъвоси сингари Ўзбекистон олдида Қирғизистон манфаатларини ҳимоя қилиш учун хизмат қилиши айтилмоқда. Тошкентлик сиёсий таҳлилчи Фарҳод Толипов бу фаразни ривожлантириш учун асос бор, деб ҳисоблайди.
- Ўша базанинг¸ яъни бугунги кунда кераксиз базанинг¸ умуман ҳеч қайси томондан ўзини оқламаган¸ асосланмаган базанинг жойлаштирилиши Грузия воқеаларини эслатиб¸ бундай сценарий ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас, деган хулосага олиб бориши мумкин. Мен бевосита буни таъкидламаяпман¸ лекин мана шу қарорнинг¸ мана шу бўлаëтган ишларнинг¸ жараëнларнинг хусусиятлари бизга шуни эслатади.
Қаранг¸ гўëки Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида можаро бор экан¸ булар ечилмайдиган¸ кескин можаролар экан¸ демак¸ бу ерда орада воситачи ўтириши керак, деган хулосаларга ҳам олиб келаяпти. Россия Қирғизистон тарафини олиб¸ Ўзбекистон билан муносабатларини бузмайдими? Бу ҳам етмагандай Қирғизистон билан Ўзбекистон орасидаги можаровий конфликтлар бўлмаган ҳолда сақланиб келаëтган ҳолатни очиқ ҳолатга олиб чиқди¸ дейди тошкентлик сиёсий таҳлилчи Фарҳод Толипов.
Россиянинг Марказий Осиё давлатлари бўйича ғаразли режалари ва ниятлари фақатгина фараз даражасида қолиб келган бўлса, бир йил аввал Грузияда рўй берган воқеалар айрим давлат раҳбарларини ўйлантирмай қўймади.
Кузатувчилар фикрича, айнан шу сабабли президент Каримов келаси йиллар давомида АҚШ, Европа Иттифоқи ва НАТО билан мулоқотни давом эттириш йўлидан боради.