Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:20

Имтиëзлар фасли тугади


Олий Мажлис маъқуллаган қарор¸ газпром ва Лукойл раҳбарларига Ўзбекистонда зарбоф тўн кийгизиш даври тугаганидан даракчи ўлароқ кўрилмоқда.
Олий Мажлис маъқуллаган қарор¸ газпром ва Лукойл раҳбарларига Ўзбекистонда зарбоф тўн кийгизиш даври тугаганидан даракчи ўлароқ кўрилмоқда.

Ўзбекистон Олий Мажлиси қарори билан¸ мамлакатда нефт ва газ қазиб чиқараётган хорижий компанияларга шу пайтгача берилган солиқ имтиёзлари бекор қилинди ва солиқлар юки оширилди.

28 август куни Олий Мажлис Сенати хорижий нефт ва газ компанияларидан олинадиган солиқ миқдорининг жиддий оширилишини назарда тутувчи Ўзбекистон Солиқ кодексига ўзгартириш киритилишини маъқуллади.

Сенат тасдиғидан ўтган ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда Маҳсулотни тақсимлаш келишуви асосида янги газ лойиҳаларни бошлаётган хорижий компаниялар газ нархидан 25 фоизлик акциз солиғини тўлайди. Ҳозирга қадар хорижий компаниялар учун газ акцизи 9 фоизни ташкил этиб келаëтган эди.

Ўзбекистонда Маҳсулот тақсимоти келишувига биноан газ лойиҳаларини аввал бошлаган хорижий компаниялар акцизлари ҳам оширилади. Фақатгина улар учун Маҳсулот тақсимоти келишуви имзоланган кундан бошлаб 10 йиллик имтиëзли муҳлат берилган.

Ўзбекистон парламенти мамлакатда нефт, газ ва газ конденсати лойиҳаларида иштирок этаётган хорижий компанияларидан олинадиган ер солиғи, сувдан фойдаланиш ва ягона ижтимоий солиқларнинг оширилишини ҳам тасдиқлади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда Маҳсулот тақсимоти келишуви асосида бир неча йирик қўшма лойиҳалар ишламоқда.

2004 йилдан буён Бухоро вилоятидаги Қандим газ конларини ўзлаштираётган ва Устюртда геология қидирув ишларини олиб бораётган Россиянинг “Лукойл” компанияси энг салмоқли газ лойиҳаларини амалга оширмоқда. Компаниянинг расмий вакили Владимир Семаков солиқларни ошириш қарори уларнинг Ўзбекистондаги бизнесига¸ албатта¸ таъсир қилишини айтди.

- Ҳар қардай солиқ юкининг оғирлашуви табиий бойликларни ўзлаштириш соҳасида ишлаётган сармоядор ёки компанияга¸ шубҳасиз¸ ўз таъсирини ўтказади. Биз бу солиқларни тахминан 2014 йилдан бошлаб тўлаймиз ва бу қандайдир енгилликдан дарак бўлиши мумкин¸ деди “Лукойл компанияси вакили.

Жаҳон иқтисодий бўҳрони оқибатида жорий йилда “Лукойл” компаниясининг дунё бўйлаб даромадлари ярмига қисқарди. Бироқ Семаковнинг айтишича, айнан Ўзбекистонда компания фаолияти кўнгилдагидай бормоқда.

- Ўзбекистонда фаолиятимиз ажойиб тарзда бормоқда. Ўзбекистонда табиий газ қазиб чиқариш миқдори ортмоқда. Ўзбек лойиҳаларига жуда катта умид боғлаганмиз. Зотан¸ бу лойиҳаларга катта маблағ ётқизганмиз¸ дейди Владимир Семаков.

“Лукойл” компанияси вакили билдираётган бу оптимизм ортида Москва ва Тошкент муносабатлари мураккаб бўлиб турган бир вазиятда ўзбек ҳукуматини янада ғазаблантирмаслик илинжи турган бўлса ажаб эмас. Аммо “Лукойл” дан ташқари Ўзбекистонда йирик нефт-газ лойиҳаларини Хитойнинг CNPC, Кореянинг KNOC ва Малайзиянинг Petronas компаниялари амалга оширмоқда. Бу компания вакилларининг ҳам Ўзбекистон парламенти қарори юзасидан муносабатини билиш учун қилган уринишларимиз самара бермади.

Хорижий нефт-газ компанияларидан кўпроқ солиқ унтириш имконини берувчи ушбу қарорлар бюджет тушумларини кўпайтириш мақсадлари билан оқланмоқда. Аммо асосий масала шуки, бундай уринишлар Ўзбекистон нефт-газ соҳасига келиш ниятида бўлган янги сармоядорларни чўчитиб қўйиши мумкин, дейди иқтисодчи Дмитрий Поваров.

- Аввалам¸ бор янги сармоядорнинг ўзи йўқ. Бугунги кунда газга бўлган талабнинг камайгани туфайли сармоядорлар фаоллиги анча пасайди. Ҳукумат ўз қарори билан кимга фойда қилаётганини тушуниб бўлмай қолди¸ дейди иқтисодчи.

Расмийларга кўра, имтиёзлардан мосуво бўлган хорижий сармоядорлар маҳаллий компаниялар билан бир хил тартибда ишлай бошлайдилар. Бу эса¸ улар фикрича¸ Ўзбекистондаги резидент мақомига эга компаниялар ривожланиши учун кўпроқ имконият яратиши мумкин.
XS
SM
MD
LG