Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:32

"Шартли ўйин" давом этмоқда


Таҳлилчиларга кўра¸ Ғарб билан илий бошлаган алоқалар Тошкентга Россия ва Хитой олдига шарт қўйиш имконини туғдирмоқда.
Таҳлилчиларга кўра¸ Ғарб билан илий бошлаган алоқалар Тошкентга Россия ва Хитой олдига шарт қўйиш имконини туғдирмоқда.

Москва етагидаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг йирик режаларини қабул қилиш учун оғир шартлар қўяëтган Каримов ҳукумати Хитой етакчи бўлган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти билан ҳам шартлар тилида гаплашишга ўтди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислик навбатини олган Тошкент бир йил аввал қабул қилинган ҳужжатни шартли равишда ратификация қилди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида қурол-яроғ ва портловчи моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши келишувни ратификация қилувчи қонунни президент Каримов 15 сентябр куни имзолади. Аммо бу келишувни Ўзбекистон фақатгина ўз миллий қонунчилиги доирасида амалга ошириш шарти билан ратификация қилди.

2005 йил Андижон воқеаларидан сўнг АҚШ ўзбекистонлик қочқинларни хавфсиз мамлакатларга кўчиришга ёрдам берган ва Ўзбекистон ҳукуматининг тинч аҳолига ҳаддан зиëд куч қўллаганини қоралаган эди. Океан ортидан келган бу танқидлар билан кетма-кет расмий Тошкент ҳам Хонабоддаги АҚШ базасига нисбатан ўз эътирозларини Шанхай ҳамкорлик ташкилоти орқали билдира бошлади.

2005 йил 5 июл куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти декларация қабул қилиб, АҚШ дан унинг Қирғизистон ва Ўзбекистондаги қўшинларини олиб чиқиш муҳлатини белгилашни талаб қилди.

Россия ва Хитой таянчини ҳис қилган президент Каримов куп ўтмай АҚШ ҳарбийларини Қарши-Хонабод базасидан чиқариб юборди.

Ўша пайтда ШҲТ га на эътироз ва на шарт қўя олган Каримов орадан тўрт йил ўтиб бу тузилма ичида ҳам инжиқ ҳамкорга айланаётгандай.

15-16 июн кунлари ўтказилган Екатеринбург саммитида ШҲТ га раислик навбатини қабул қилиб олган Ўзбекистон ташкилотнинг банклараро бирлашмасига раислик қилишдан бош тортди. Кейинроқ Сал кейинроқ Тошкент ШҲТ нинг аксилтеррорчилик машқларида иштирок этмасликка қарор қилди

ШҲТ фаолиятини ёритувчи ИнфоШОС интернет сайти бош муҳаррири Татьяна Синицина фикрича, расмий Тошкентнинг ташкилотга кўпроқ шарт қўйишини унинг ШҲТ дан узоқлашиш нияти сифатида талқин этиш ярамайди.

-Менимча¸ ҳозир Ўзбекистонинг ШҲТ дан узоқлашаётгани ҳақида гапириш учун асос йўқ. Ҳар қалай ушбу ташкилотга ўзи раислик қилаётган йилда Ўзбекистон учун ШҲТ дан узоқлашиш сиёсий жиҳатдан фойдали эмас. Агар Каримов бу ташкилотни назар-писанд қилмаса унга ишониб бўлмайдаган ҳамкор сифатида қараш кучаяди¸ дейди ШҲТ бўйича эксперт Татьяна Синицина.

Каримовнинг Россия етакчилигидаги ташкилотларга эътирозлари пайдо бўлаётгани Россиянинг Марказий Осиёдаги ҳарбий амбициялари билан боғлиқ. Аммо ШҲТ да Россия етакчиликни Хитой билан бўлишади. Бу эса Татьяна Синицина фикрича, Хитой билан иқтисодий алоқаларни кучайтиришга бел боғлаган Ўзбекистон учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

-Хитой дунёнинг барча давлатлари¸ жумладан ШҲТ аъзоларига ўз иқтисодий воситалари орқали таъсир қилади. ШҲТ доирасида президент Каримовнинг кескин ҳаракат қилмаслигини Хитой омили белгилайди¸ дейди Синицина.

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг ШҲТ нинг бошқа аъзолари айниқча, Россия, Қирғизистон ва Тожикистонга нисбатан жиддий эътирозлари бор. Хусусан¸ Тожикистон ва Қирғизистоннинг йирик ГЭС ларни қуриш режасига президент Каримов жиддий қаршилик қилиб келади.

Аммо таҳлилчилар фикрича, Қозоғистондан Қора Иртиш дарёсини деярли олиб қўйган Хитой ШҲТ доирасида трансчегаравий дарёлардан фойдаланиш можаросининг кўтарилишини мутлақ истамайди.

ШҲТ га раслик қилиш даврида президент Каримовнинг қўлини ташкилот низоми ҳам боғлаб қўяди, дея қўшимча қилади Марказий Осиё масалалари бўйича таҳлилчи Санобар Шерматова.

- ШҲТ доирасида¸ дейлик Тожикистонга ёмонлик қилиш режаси бўлса ҳам¸ бунинг ҳеч қандай имкони йўқ. ШҲТ нинг ўз регламенти ва низоми бор. Президентлар ўзаро келишмовчиликларини темир йўлда ҳаракат қилаётган поездга ўхшаган бу ташкилот доирасида эмас, бошқа форматларда ҳал этишлари мумкин¸ дейди Санобар Шерматова.
XS
SM
MD
LG