Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:14

Анвар қори - Асадов иши бўйича сирли жараëн давом этмоқда


Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра¸ Анвар қори-Асадов иши бўйича ҳибсга олинганлар устидан маҳакам хуфëна ўтказилмоқда.
Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра¸ Анвар қори-Асадов иши бўйича ҳибсга олинганлар устидан маҳакам хуфëна ўтказилмоқда.

Тошкентда Анвар қори Турсунов ҳаётига қасд қилганлик ва Ички ишлар вазирлиги расмийси Ҳасан Асадовни ўлдирганликда гумон қилиниб қамоққа олинганлар сони¸ ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра¸ 83 нафарга етган. Айни пайтда мазкур иш юзасидан қўлга олинганлар устидан Тошкентда яширин суд жараёни бораëтгани айтилмоқда.

Тошкентда Анвар қори Турсунов ҳаётига қасд қилганлик ва Ички ишлар вазирлиги расмийси Ҳасан Асадовни ўлдирганликда айбланаётганларга нисбатан маҳкама жараёни бошлангани хусусидаги гап-сўзлар ҳозирча расман тасдиғини топгани йўқ. Бу борада Ўзбекистон Бош прокуратураси вакили маълумот бера олмаслигини айтди.

- Олдин бу бўйича бизда Светлана Ортиқова шуғулланарди. Матбуот хизмати раҳбари ҳисобланардию. Ҳозирча у йўқ. Ўринларига ҳали ҳеч ким берилгани ҳам йўқ. Шунга ҳеч ким бунақа ваколатга эга эмас¸ дедйи Ўзбекистон Бош прокуратураси вакили.

Тошкент шаҳар прокуратураси вакили эса бундай маълумотга эга эмасликларини билдирди.

- Ака¸ биз унинг хабарини билмаймиз. Узру¸ бизда информация йўқ лекин¸ деди Тошкент шаҳар прокуратураси вакили.

Айни пайтда Ўзбекистон Олий Суди, Тошкент шаҳар судидан ҳам бу борада маълумот ололмадик.

Судланувчиларнинг яқинларидан айримлари эса суд бўлаётгани ҳақида гап-сўзларни эшитганликларини, аммо уларга ҳам бу борада расмий билдирув бўлмаганини айтдилар.

Қундуз Мирзамуҳаммедова: Прокуратурадагилар “Уже биз тамом қилиб судга оширдик” дейишди. Суд бошланди¸ дейишаяпти. Сизларники ҳали бошланмади. Бошқаларники бошланди” дейишди.

Озодлик: Бошқалар кимлар?

Қундуз Мирзамуҳаммедова: Билмадим энди. Бизларга шунақа дейишди. Кимларники бошланганини биз билмаймиз.

Озодлик: Сизларникининг судини қачонга белгилашди?

- Ҳали айтишгани ҳам йўқ¸ дейди айбланувчилардан бирининг турмуш ўртоғи Қундуз Мирзамуҳаммедова.

Айбланувчилардан яна бирининг аёли Малика Муслимова ҳам суд бошлангани ҳақидаги гапларни эшитганини, аммо расмийлар бу маълумотни рад этишганини айтди. Шунингдек, суҳбатдошимиз уларнинг маҳалласидан мазкур жиноят иши бўйича гумонланиб аввалига 300 одам қўлга олинганини, кейинроқ эса улардан 10 нафарига айблов қўйилгани, қолганлар эса озодликка чиқарилганини айтади:

Малика Муслимова: Бошланди дейишди. Кейин яна бизлар борсак¸ “Йўқ¸ бўлмаган гап. Сизларга хато информация беришипти” дейишди. У ëққа¸ бу ëққа бориб кўрдик. Йўқ ҳеч қаерда.

Озодлик: Суд бошланди¸ деган гапни кимдан эшитган эдингизлар?

Малика Муслимова: Маҳалладан олиб кетилганларнинг ойилари айтишган эди.

Озодлик: Маҳаллангиздан олиб кетилганлар кўпми?

Малика Муслимова: Ҳа¸ кўпчиликни олиб кетишган.

Озодлик: Тахминан қанча одам?

Малика Муслимова: Бизнинг маҳалладан 10 тача бордир. Биринчи куни 300 нафар одамни олиб кетишди. Кейин секин-секин чиқариб 10 тачаси қолди.

Озодлик: Қайси маҳалла?

Малика Муслимова: Тошкент вилояти¸ Қибрай тумани¸ Наврўз кўчаси.

Озодлик: Бошқалар билан ишлари нима бўлаëтгани¸ яқинларининг иши нима бўлаëтгани тўғрисида суҳбатлашмадингизми?

- Суҳбатлашдим. Ҳеч ким ҳеч нарса билмайди¸ деди Малика Муслимова..

Биз суҳбатлашган аёллар ўз эрлари тўрт-беш ой олдин қамоққа олинганини, шу вақт мобайнида улар билан учрашишга рухсат берилмаганини айтадилар. Уларнинг айтишларича, ҳуқуқ-тартибот тузилмалари томонидан айбланувчиларга адвокат ёллаш тавсия этилмаган ва уларга давлат томонидан белгиланган адвокатлар бириктирилган.

- Мана шу Анвар қори ва Ҳасан Асадов масаласи бўйича қўйилган. Фақат намозларини ўқирдилар¸ масжидга жумага чиқардилар. Уйда иш қилардилар. Ортиқча кўчага чиқмас эдилар. Уйда компьютер тузатардилар¸ дейди ҳибсга олинганлардан бири Умид Муслимовнинг рафиқаси Малика.

- Ҳозир билмайман қанақа аҳволдалигини. Ҳали кўрсатишгани йўқ. Қамалганига тўрт ой бўлди¸. Тоштурмада дейишаяпти. Ҳали кўрсатишгани йўқ. Адвокат ўзларида бор экан. Бизга адвокат керак эмас деб айтишди¸ дейди қамалганлардан яна бирининг турмуш ўртоғи Қундуз Муҳамедова.

- Учраштирамиз дейишди. Лекин учраштиришмади. Беш вақт намозларини ўқийдилар. Бўлди. Нима энди намоз ўқиш. Ҳамма беш вақт намоз ўқийдию¸ тўғрими? Мана энди бебош бўлиб ўтирибмиз. Болаларим ҳар куни “Дадам қачон келади?” деб йиғлаяпти. Болалар ҳам қийналиб кетишди. Уларни кўриб мен қийналиб кетдим. Мен ҳам онаман¸ аëлман¸ дейди Султонмаҳмуд исмли айбланувчининг аëли Саида Умарова.

Анвар қори Турсунов ҳаётига қасд қилганлик ва Ички ишлар вазирлиги расмийси Ҳасан Асадовни ўлдирганликда гумон қилиниб қамоққа олинганлар ишини ўрганаётган тошкентлик ҳуқуқ ҳимоячиси Суръат Икромовнинг айтишича, суд яширин ва ёпиқ тарзда ўтказилиши ҳам мумкин. “Бундан мақсад, дейди Суръат Икромов, судланувчиларга нисбатан қўйилган айбловларнинг сохта эканлиги жамоатчиликка ошкор бўлиб қолиши олдини олишдир”.

Суръат Икромовнинг айтишича, мазкур жиноят иши юзасидан қамоққа олинганлар сони кундан-кунга ортиб бормоқда.

Суръат Икромов: Бизлар олган охирги маълумот бўйича Тошкент шаҳар ва вилоятда Асадов ва Анвар қори масаласида ҳибсга олинганлар сони 83 тани ташкил қилади. Буларнинг деярли ҳаммаси намозхон. Бундан ташқари Сирдарëда қамоққа олинганлар ҳам бор. Менинг эшитишим бўйича¸ уларни сони 67 та.

Озодлик: Булар ҳам Асадов ва Анвар қори иши бўйичами?

Суръат Икромов: Энди шунақа дейилган. Ахборотда шунақа дейилган. Бундан ташқари яна Қашқадарëда. Бунинг сони бизга маълум эмас. Эшитишимиз бўйича¸ 20-30 га яқин бўлса керак.

Озодлик: Буларнинг ҳаммаси иккита одамга суиқасд қилганликда айбланаяптими?

- Прокуратура чиқарган нима бўйича булар ўша иккита одамга суиқасд бўйича ҳибсга олинган¸ дейди Суръат Икромов.
XS
SM
MD
LG