Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:18

"Аëлини асраган миллат енгилмасдир!"


Ўз аëлларининг зўрланиши учун билвосита эркаклар маъсулдир¸ дейишмоқда Озодликка сим қоққан йигитлар.
Ўз аëлларининг зўрланиши учун билвосита эркаклар маъсулдир¸ дейишмоқда Озодликка сим қоққан йигитлар.

11-14 июн кунлари Ўш ва Жалолободда рўй берган қирғин кунлари зўрланган ўзбек аëллари тақдири Озодликка бўлаëтган қўнғироқлар ва ëзилаëтган аксар шарҳларнинг бош мавзуи бўлиб қолмоқда.


“Қулоғигача лойга ботиб...”

болалар қишда мактаб боролмайди, дейди Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги Чувиллоқ қишлоғидан қўнғироқ қилган ва исми ошкор этилмаслигини илтимос қилган ўқитувчи:

- Болалар мактабга бориши керак. Масалан 1-синф болаларига 40-50-100 минг сарфлаб кийим олиб берамиз. Ëзда тупроқ, қишда лой. Мактаб очилган пайтда бир боради, кейин бормай лойдан қийналиб. Шахсан ўқитувчилар ҳам лойдан қийналиб мактабга бормайди.

Озодлик: Йўл қанчалик лой? Умуман юриб бўлмайдими?

- Асфалтга чиқиш учун 800-900 метр. Қиш кунларида катта одам юришга қийналади. 3-4-5 синфда ўқийдиган болалар умуман юра олмайдида. Олиб берган кийимингиз ҳам бир сўмлик бўлиб қолади. Лойга ботиб қоладида. Ҳамма шароитни тушунасизку.

Озодлик: Қишлоқда қанча аҳоли яшайди?

- Бу ерда 100дан зиëд хўжалик бор.

Озодлик: 100 хўжалик давлатга қараб ўтирмасдан¸ шағал олиб келиб тўкиб, шу йўлни ўзларинг қилсаларинг бўлмайдими?

- Зиëвуддин деган фермер бор. Шунинг пахтасининг ўртасидан ўтади. Шу фермер йўл олишга қўймайди. Фермернинг ҳам неваралари бор. Ер беринг¸ деса бермайди. Тош тўкишга қурбимиз етади. Айланиб ўтиш 3 километр. Болалар қийналадида бу нарсага, дейди Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги Чувиллоқ қишлоғидан қўнғироқ қилган ва исми ошкор этилмаслигини илтимос қилган ўқитувчи.


“У қизлар бокирадан-бокира, биз уйланамиз уларга”

дейди Москва вилоятидан қўнғироқ қилган жалолободлик Акмалжон. У Озодлик радиосида эфирга кетган Қирғизистондаги зўрланган қиз-жувонларни эрлари ташлаб кетаётганига муносабат билдиради:

- Кеча опамизнинг Ўш воқеалари даврида бегуноҳ зўрланган аëллар ҳақида ачиниб гапирганларини эшитиб, биз ҳам кўпчилик болалар ўзимизнинг фикримизни билдирмоқчи эдик.

Бир подшо бўлган экан. Подшо иккита айғоқчисини қўйиб туриб “Шу мамлакатни олишимиз керак” деган экан. “Мамлакатга кириб нима қилиш керак?” деганда, “Биринчи аëлларини йўлдан оздиринглар” деган экан. Айғоқчилар бир муддатдан кейин қайтиб келиб “Бу мамлакатнинг аëлларини йўлдан оздириб бўлмас экан. Буларнинг хўжайинлари, акалари, оталари аëлларига нина ҳам теккизишмас экан” деб келишибди. Кейин подшо “Биз бу мамлакатга ҳужум қилмаймиз. Ҳужум қилсак, ютқазиб қўярканмиз. Қайсидир мамлакат ўзининг аëлларини, онахонларини, қизларини ҳимоя қилар экан, шу мамлакат енгилмас мамлакатдир” деган экан.

Биз ҳам Иззатулла аканинг очган фондини эшитдик. Озми-кўпми ëрдам жўнатмоқчимиз. Беш-олтита сузоқлик, жалолободлик ҳали уйланмаган ëш йигитлар уруш пайтида номусига теккунгача бокира бўлган қизлар бўлса, шуларни ўзимиз даволатиб, шулар билан оила қурамиз¸ деб ният қилишаяпти. Иззатулла ака билан боғланишга аҳд қилишди, дейди Москва вилоятидан қўнғироқ қилган жалолободлик Акмалжон.


“Чеченлар аёл шаъни учун жонни тикшган, бизчи?”

дейди шу мавзуга ўз муносабатини билдирар экан, ўзбекистонлик Абдураҳмон:

- Бу қилинган ëвузликлар ўзбек қиз-жувонларининг хоҳиш истаги билан бўлгани йўқ ва бу кишилар олдида, Оллоҳ олдида бу опа-сингилларимизнинг ҳеч қандай айблари йўқ¸ деб ҳисоблайман. Бу опа-сингилларимиз Қирғизистон жанубида ўзбек миллатининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун бошланган курашнинг аëвсиз қурбонлари бўлишди. Шу муносабат билан мен Озодлик тингловчиларига бир воқеани эслатмоқчиман.

Мана шу Чечен-Россия урушида бир рус офицери Юрий Буданов чечен қизини зўрлаб, кейин уни ўлдиради. Шундан кейин чечен озодлик курашчилари рус ҳукумати олдига бир талаб қўйишади. “Агарда Буданов ўзларининг қўлларига топширилмас экан, бундан кейин бу урушда рус аскарлари асирликка олинмайди” деган талаб қўйишади ва мана шу сўзларининг устидан чиқишади.

Биз бугун ўзбек эркаклари мана шу чеченларда бор бўлган миллий хусусият, миллий ор-номус, ғурур ўзимизда бор экан¸ деб айта олмайман. Ўша кунларда нима учун қиз-жувонларни ташлаб қўйган эркаклар ўша кунларда ўз оиласини, аëллаини ҳимоя қила олишмади? Бостириб келган босқинчиларни керак бўлса болта билан чопиб ташлашмайдими? Мана шу нарса учун бугун ўзбек эркакларининг виждони, инсофи бори қийналаяпти. Мен Иззатулла ака билан Ҳафиза опага шу қиз-жувонларга ëрдам қўлини узатаëтгани учун катта раҳмат айтмоқчиман. Ўзбек миллатдошларимизга мурожаат қилмоқчиманки, дунëнинг қайси бурчагида бўлмайлик биз мана шу ўзбек миллатдош қиз-жувонларимизни ҳаëтга қайтадан умидлари уйғониши учун уларга ëрдам беришимиз керак ва буни ҳаракат кампаниясига айлантиришимиз керак. Шунда инсоний бурчимизни бажарган бўламиз деб ҳисоблайман, дейди ўзбекистонлик суҳбатдош Абдураҳмон.


“Исломда миллат бўлмайди”

дер экан ўшлик Элдор, ўзбек ва қирғизларни миллатчиликдан воз кечишга ва аҳил бўлиб яшашга даъват этади:

- Истардимки, бизнинг мамлакатда табақаланиш сал камайса. Ўзбек-қирғиз деган тушунча, масалан ,кўпчиликка сингиб қолганда. Этник конфликт йўқолса, ўшанда инсонлар ақлини ишлатиб, тўғри ишни юргизиб, ҳақиқий динни тушунган инсонлар этник рақобатга кирмас эдида. Ислом динида иккита миллат бор. Биттаси мусулмон, иккинчиси кофир. Ўша иккита нотўғри тушунча натижасида анча аëлларимиз, сингилларимиз, укаларимиз азоб кўришди. Охирги гапим, Худойим давлатимиз тепасида турган инсонларга инсоф бериб, ўзи тўғри йўлга бошласин, дейди Элдор.

****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG