Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:59

Ўшдаги зўрланган аëллар илк ëрдамни олишди


Бугун кўпчилиги ëзги палаткаларда кун ўтказаëтган ўшлик ўзбеклар ўз ораларидаги ëрдамга энг кўп муҳтожларга эҳсон йиғишга уринмоқда.
Бугун кўпчилиги ëзги палаткаларда кун ўтказаëтган ўшлик ўзбеклар ўз ораларидаги ëрдамга энг кўп муҳтожларга эҳсон йиғишга уринмоқда.

Озодлик сайтида бошланган Ўш қирғини кунлари зўрланган ўзбек қиз-жувонларига моддий ëрдам йиғиш кампаниясига қўшилганларнинг дастлабки эҳсони¸ эгаларига етказилди¸ деб хабар қилди Ўшдан бу аëлларга ëрдам учун тузилган ташаббус гуруҳи вакиллари.

29 октябр куни Озодлик сайтида "Ўш қирғини кунлари зўрланган ўзбек аëллари ëрдамга муҳтож" сарлавҳали мақола чоп этилганидан буëн ўтган тўрт кун ичида Озодликни ўқиган ва эшитган ўзбеклардан оз бўлса-да ëрдам кела бошлади¸ дейди шу кунларда зўрланган қиз-жувонларга ҳам моддий¸ ҳам маънавий ëрдам кўрсатиш ишида фаол иштирок этаëтган ўшлик Ҳафиза опа Маҳмудова.

- Бутун дунëга етибди бу арзу додимиз. Ҳозир бизга келган пулларни олиб, жабр кўрганларга бериб, ҳозир келиб сизларга телефон қилган эдик. Кўп раҳматномалар, сабр-тоқатлар деб хатлар ëзишибди. Биз мадад сўраганмизда энди. Энди сабр бериб сабр билан ўтирибмиз. Чиқиб кетмадик қуюшқондан. Буларга фақат моддий ëрдам керак бўлаяптида. Ҳозир кўраяпмизки, ëрдамга муҳтож одамларнинг ўзлари ëрдамга муҳтожларга ëрдам бераяпти. Ўзи ëрдамга муҳтож, лекин яна ëрдам бераяпти.

Озодлик: Ҳафиза опа, зўрланган аëлларни кўрдингизми? Уларга ҳозир энг керак ëрдам нима?

- Дори-дармон. Мана қиш келаяпти, совуқ. Қишки уст-бошлари ҳам йўқ экан. Бордик, гаплашдик. Учта боласи бор экан бирининг. Эри ташлаб кетган. Именно ўша аëл билан гаплашдим. Биз ҳам ўзини ўзи бир нима қилиб қўймасин¸ деб “яхшимисиз, тинчмисиз” деб келдик. Ҳаëтга яшаш умиди билан қараб турибди у ҳам. Соғлиғи яхши эмас. Буларга дори-дармон, кийим-кечак ҳам керак экан. Қуруқ картошкани қовуриб обед қилиб еяëтган экан.

Озодлик: Яқин атрофдагилар ëки ташқаридагилар иссиқ кийимлар йиғиб жўнатса бўладими?

- Бўлади.Кийим-кечакларни жўнатса бўлади. Ўзимиз ҳам қиламизу, ўзимиз ҳам муҳтожда ҳозир. Бераëтганлар бераяпти. Оз эканда. Ҳали борадиган ерларимиз ҳам бор. Ҳозирча 6-7та жойга учрадик. Муҳтожларига, зарилларига учрадик Иззатулла билан. Олдимда мана активист қизлар ўтирибди. Улар билан бирга бориб келдик. Нима дейишга ҳам ақлим етмай қолди ҳозир.

Ўшдаги зўрланган ўзбек қиз-жувонларининг¸ бугунги ночор аҳволи ҳақида Озодликка хабар берган ва шу кунларда бу аëлларга ëрдам кўрсатишни мувофиқлаштиришга ҳаракат қилаëтган Ўшдаги "Тартиб ва ҳуқуқ" ташкилоти раҳбари Иззатулла Раҳматуллаев эҳсон қилганлар хайриясининг жабрдийда қиз-жувонларига етиб бориши борасидаги айрим шубҳаларни тарқатишга уринди.

- Мана шу интервью чиққандан кейин жуда кўплаб одамлар комментарийлар ëзди. Ҳаммаси Оллоҳдан сабр тилаяпти. Мана шундан кейин беш-олтита кўнгилли аëллар келди. Бу аëллардан ташаббускор гуруҳ туздик аëлларга ëрдам бериш учун. Чехиядан, Кореядан миллатдошларимиз озгина пул жўнатишган экан. Мана шуларникини олиб опаларимизга бердим. Тарқатиб, ҳар биттасининг распискасини олишибди.

Мен ўша ерда ўқиган комментарийларда “Адресатга етиб борадими йўқми” деган гаплар бўлибди. Шунга мен айтмоқчи эдим. Ҳар битта хайрия қилган инсоннинг электрон почталарига олинган тилхатларни сканнер қилиб жўнатамиз¸ агар хоҳласа. Бешта аëл битта врачдан иборат ташаббускор гуруҳ тузиб қўйдик. Шу ишлар билан шуғулланишади. Ëрдам берган миллатдошларимизга жабрланганлар номидан яна бир марта раҳмат айтмоқчиман.

Мана бугун Ўшда ëмғир ëғиб турибди. Битта активист опамизни мен машинага солиб олиб бордим юқорида айтилган опа-сингилларникига. Ҳаммаси палаткада ўтиришибди. Токи бор жойдагиларнинг электр печкаси бор. Токи йўқ жойларда кўрпа-тўшакка ўраниб ўтиришибди. Мана ҳозир банкка бешаламиз бориб, счëтимизни текшириб чиқдик. Бирорта сўм тушмабди. Учта йигит Оллоҳнинг йўлида деб эҳсон беришди. Ўшани тарқатиб бердик.

Озодлик: Ўш ва Жалолобод қирғини кунлари босқинчилар томонидан зўрланиб¸ бугун ҳам жисмоний¸ ҳам руҳий азобда қолган Ўзбек қиз-жувонларига тиббий ва руҳий ëрдам кўрсатилишига ҳисса қўшмоқчи бўлган миллатдошлар диққатига:

Қирғизистонда тақдир ҳукмига ташлаб қўйилган бу аëлларнинг Ўзбекистон¸ Қозоғистон ëки Россияда даволанишлари учун хайрия қилмоқчи бўлганлар ўз хайрияларини қуйидаги ҳисоб рақамига жўнатишлари мумкин:

DEMIR KYRGYZ INTERNATIONAL BANK
Иззатилла Рахматиллаев
62561
KGS Acc: 1180000027957832
USD Acc: 1180000027957630


Иззатулла Раҳматуллаев билан боғланмоқчи бўлган миллатдошлар учун ҳуқуқ фаолининг телефон рақами: +996 772 666 263¸ электрон почта манзили эса: zakon_poryadok@inbox.ru

Бу жабрдийдаларга оғир кунда ëрдам қўлини чўзганлардан Оллоҳ рози бўлсин!
XS
SM
MD
LG