Линклар

Шошилинч хабар
24 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:38

Варшавада Ўш қирғини муҳокама қилинди


7 октябр, жума куни Польша пойтахти Варшава шаҳрида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматларининг инсон ҳуқуқлари ва демократия соҳасида ўз зиммаларига олган мажбуриятларини амалга ошириш масаласига бағишланган икки ҳафталик конференцияси ўз ишини якунлади.


26 сентябр куни иш бошлаган анжуманда ЕХҲТга аъзо 56 давлат ҳукуматлари ҳамда фуқаролик жамиятларининг қарийб 1000 нафар вакили иштирок этди.

4 октябр, сешанба куни конференциянинг ялпи мажлисида ташкилотга аъзо давлатлардаги миллий озчиликлар ҳуқуқларига оид маърузалар эшитуви бўлиб ўтди.

Шу куннинг ўзида 2010 йил июнида Қирғизистон жанубида бўлиб ўтган қонли воқеалардан сўнг Европада ташкил этилган Алишер Навоий институти “Эмиграция ёки Интеграция” мавзуида давра суҳбати ўтказди.

Аввало, давра суҳбати тўғрисида.

Суратда: (чапдан ўнгга) Дилмурод Тиллахўжаев, Суҳроб Исмоилов, Даниил Кислов, Азиза Абдурасулова, Виталий Понаморëв, Сергей Абашин
Суратда: (чапдан ўнгга) Дилмурод Тиллахўжаев, Суҳроб Исмоилов, Даниил Кислов, Азиза Абдурасулова, Виталий Понаморëв, Сергей Абашин
Суҳбатда Россия Фанлар академияси Этнология ва Антропология институтининг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчилар гуруҳи раҳбари Сергей Абашин, Россиядаги “Мемориал” инсон ҳуқуқлари марказининг Кавказ ва Марказий Осиë гуруҳи раҳбари Виталий Пономарёв, Фарғона РУ ахборот агентлиги раҳбари Даниил Кислов, Қирғизистондаги “Қилим шами” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Азиза Абдурасулова ва бошқа бир қатор сиёсатчилар, сиёсатшунослар ва журналистлар қатнашди.

Тадбирда Қирғизистон президенти аппаратининг миллатлараро ривожланиш бўлими мудири Мира Карабаева ҳам иштирок этди.

Давра суҳбати уюштирувчиси – Брюсселдаги Алишер Навоий институти Ўш қирғини давомида туширилган фотосуратлар кўргазмасини ташкил қилди.

Воқеага оид китоб ва фильм нусхалари иштирокчиларга тақдим этилди.

Суҳбат давомида қирғиндан кейинги вазият чуқур таҳлил қилинди.

Олимлар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва журналистлар бир фикрда якдил бўлдилар: Қирғизистон ҳукумати вазиятни чуқур таҳлил қилиб мутаносиб чоралар кўрмас экан, миллий озчиликлар, хусусан ўзбекларга қарши репрессияларни тўхтатмас экан мамлакатдаги аҳвол абгорлигича қолаверади.

Давра суҳбати бошлангунига қадар – куннинг биринчи ярмида - конференциянинг ялпи мажлисида ташкилотга аъзо давлатлардаги миллий озчиликлар ҳуқуқларига оид маърузалар эшитуви бўлиб ўтди.

Суратда: (ўнгдан иккинчи) Қирғизистон президенти аппаратининг миллатлараро ривожланиш бўлими мудири Мира Карабаева
Суратда: (ўнгдан иккинчи) Қирғизистон президенти аппаратининг миллатлараро ривожланиш бўлими мудири Мира Карабаева
Эшитувларда Қирғизистон ҳукумати номидан чиқиш қилган Мира Карабаева июн воқеаларидан кейин вазиятни барқарорлаштириш борасида мамлакат ҳукумати амалга ошираётган ишлар тўғрисида сўзлади.

Унинг айтишича, “мустақиллик йилларида Қирғизистондаги ўзбек мактаблар сони 116 тадан 137 тагача етган”.

Бир сўз билан айтганда, ҳукумат вакилига кўра, Қирғизистонда миллатлараро тотувликни таъминлаш йўлида барча ишлар қилинмоқда.

Бироқ Карабаева хонимнинг оптимизмига анжуманда чиқиш қилган қирғизистонлик жамоат ташкилотлари вакиллари шерик бўлмади.
“Коррупцияга қарши фуқаролар” ташкилотининг ижроия директори Аида Байтемировага кўра, июн воеалари билан боғлиқ асосий муаммо “одил судловнинг таъминланиши бўлиб қолмоқда”.

Қирғизистондаги “Қилим шами” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Азиза Абдурасулова эса, Озодлик мухбири саволларига жавоб берар экан, жумладан мана бундай деди:

- Биз шу кунгача ҳам айнан июн воқеалари бўйича ўтказилаётган судлов жараёнлари мониторингини амалга ошираяпмиз. Мониторинг натижалари шуни кўрсатиб турибдики, жиноий жавобгарликка асосан ўзбек миллатига мансуб фуқаролари тортилаяпти.
XS
SM
MD
LG