Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:50

Дилмурод Саййиднинг онаси БМТга мурожаат қилди


Навоий вилоятидаги қамоқхонада сақланаётган журналист ва ҳуқуқ фаоли Дилмурод Саид.
Навоий вилоятидаги қамоқхонада сақланаётган журналист ва ҳуқуқ фаоли Дилмурод Саид.

12¸5 йилга қамалган журналистнинг қариб қолган онаси ёрдам сўраб БМТ Бош котиби Бан Ки Мунга мурожаат қилди.


86 яшар Ҳамди Толипова Дилмурод Саййиднинг иши халқаро журналистлар иштироки ва бевосита БМТ вакили кузатувида очиқ тарзда қайта кўриб чиқилишини сўрамоқда.

Дилмурод Саиднинг укаси Обид Саидовга кўра¸ онанинг Ўзбекистон Республикасидаги барча юқори органларга қилган мурожаатлари, қолаверса маҳбус журналистнинг кечирим сўраб мамлакат президенти Ислом Каримов номига ёзган мактублари кутилган натижани бермаган.

Шундан сўнг кекса онахон Ўзбекистон ичкарисидагилардан умидини узиб¸ сўнгги умид билан БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларга мурожаат қилган.


(Дилмурод Саиднинг укаси Обид Саидов билан суҳбат)

Ҳозирда Ўзбекистоннинг Навоий вилоятидаги қамоқхонада сақланаётган “Эзгулик” жамияти фаоли Дилмурод Саййид 2009 йил 22 февралида Тошкент шаҳрида қамоққа олинган эди.

Димурод Саййид ва яна уч шахс Ўзбекистон Жиноят кодексининг товламачилик, ҳужжатларни сохталаштириш, қалбаки муҳрлар тайёрлаш, қалбаки имзолар қўйиш моддалари бўйича айбланиб, маҳкамага тортилган эди.

Самарқанд вилоят Тойлоқ туман суди 2009 йилнинг 30 июл куни Дилмурод Саййидга 12,5 йиллик қамоқ жазоси тайинлади; 2009 йил 11 сентябр куни туман аппеляция суди ҳам бу ҳукмни ўзгартирмади.

Олий адлия тизими - Ўзбекистон Республикаси Олий Суди ҳам 2010 йил 10 август куни Самарқанд вилояти Тойлоқ туман суди чиқарган ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди.
XS
SM
MD
LG