Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:41

Ўзбек рэпперлари ҳақиқатни айтмоқчи


Рэп қўшиқлари ўзбек ёшлари орасида кенг тарқалган.
Рэп қўшиқлари ўзбек ёшлари орасида кенг тарқалган.

Ўзбек репперлари ижро қилган ҳақиқат, адолат, порахўр домлалар ҳақидаги қўшиқларга расмий матбуот ëпиқ. Айни пайтда бу қўшиқлар қўл телефонларига кўчган.

Ўзбек репперлари айтган қўшиқлар Интернетдаги Youtube.com порталида хориждаги ўзбек ëшлари энг кўп кирадиган линклар сифатида кўрилади.

Ўзбекистон ичкарисида бу қўшиқлар телефонларга ëзиб олиниб эшитилмоқда.

Ўзбекистон телеканаллари ва расмий саҳналарида бу репчилар ижоди тақдим қилинмайди.

Ўзбекистон телеканалида ишлайдиган ва исми айтилишини истамаган мусиқа муҳарририга кўра, бу репперлар ижро этаëтган матнларда сўкиш сўзлар бисëр.

Бундан ташқари суҳбатдош назарида бу реп қўшиқлар Тошкент ўзбеклари ва Самарқанддаги тожиклар шевасида айтилиб, адабий тил нормаларидан жуда узоқ.

Озодлик мухбири реп қўшиқларида Ўзбекистон ҳаëтининг расмий матбуотда ëритилмайдиган жиҳатлари танқидий кўз қарашда тараннум қилинаëтганлигини аниқлади.

Бу қўшиқлардан бири порахўр домлаларга аталади.

"Эй домла сен соққа олавериб ўзингни тубан аҳволга туширдинг. Мен пул бермаганим учун сен менга икки қўйдинг, бу инсофданмас" деб куйланади Youtube.com порталида машхур бўлган реп ашулада.

Талабалар эшитинглар икки қўйишди,
Бу домлалар пул оламан деб просто ейишди.
Ҳўв домлалар эсларингни еб қўйдинглар,
Ўзингларни ўзинглар соққа билан сўйдинглар.

Шунингдек репчилар Тошкентлик киракашлар муаммосини ҳам қўшиққа солишган.

Бизларга фарқи йўқ, фарқи йўқ.
Ўзбек киракашларининг тенги йўқ, тенги йўқ.
Йўл ëпиқми, светофор бузуқми,
Ўта олмайдиган жойлардан ҳам ўтиб кетаверамиз.
Гаиларга битта сигнал берамиз, қўлни кўтариб қўямиз
Биз таксичиларни трассада хурмати баланд. Ҳей...

Шу билан бирга ўзбек репперлари ижросида ҳақиқат ва адолатни излашга интилиш бор.

Атрофни ўраган қора булут зулмат,
Разилликларга энди қила олмайман тоқат.
Ҳаммада савол туғилади охир оқибат
Ким жавоб бера олади, қайда ҳақиқат?

voy.uz сайти муҳаррири Элёр Шокиров.
voy.uz сайти муҳаррири Элёр Шокиров.
Ўзбек реп қўшиқчилари ҳақида ўзбек ëшлари орасида машҳур бўлган VOY.UZ нашри бош муҳаррири Элëр Шокиров билан суҳбатлашдик.

21 ëшлик темир йўл институти талабаси Элëр ўзбек ëшлари тафаккурини шакллантириш учун танқидий журналистикани танлаганини айтди.

Суҳбатни тўла ҳолда қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:04 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG