Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:52

Андижон қирғини: Қўрқув ниҳоли дарахтга айланди


Андижон қирғинини хотирлаб хорижда ўтказилаëтган тадбирлар чўғи ҳам сўниб бормоқда.
Андижон қирғинини хотирлаб хорижда ўтказилаëтган тадбирлар чўғи ҳам сўниб бормоқда.

Андижондаги қонли воқеалардан 7 йил ўтиб бугун Андижонда нима гап? 7 йил муқаддам мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор кўп минг кишилик намойишга чиққан Андижон аҳли бугун 13 май воқеаларини хотирлайдими?



Эсламайдиган одамлар

Андижон қўзғолонига 7 йил тўлиш арафасида андижонликларга қўнғироқ қилдик.

"Бундан 7 йил бурунги воқеаларни эслайсизми?"¸ деб савол бердик.

Бу саволларга жавоб берган айрим ўзбекистонликлар 2005 йилнинг 13 майида Андижонда содир бўлган воқеалар ҳақида эшитиши ҳамоно телефонни ўчириб қўйишди¸ айримлари эса бу воқеаларни эслашгаям қўрқишларини айтдилар.

Айримлари эса¸ "Нима бўлганини мутлақо билмаймиз"¸ дейишди.

2005 йилги қонли воқеалар ким учундир мавҳум ва олис воқеа. Қайсидир андижонлик 13 май санаси ўзи учун мутлақо ҳеч нарсани англатмаслигини айтса, бошқа бири турмуш ташвишлари боис Андижондаги қонли воқеалар хотирасидан ўчганини айтади.

Ўзбекистон ҳукумати Андижон воқеаларининг жамоатчилик шууридан ўчиши¸ ўчмаган тақдирда¸ бу воқеаларнинг ўта қора рангларда қолиши учун давлат тарғиботи кучидан тўлиқ фойдаланиб келмоқда. Бу ташвиқотнинг аксар ҳолларда натижа бераётгани кузатилади.

Кун бўйи Андижондаги йигирмадан зиëд одамга қўнғироқ қилдик.

Андижон воқеаларида Ўзбекистон мунтазам армиясида аскар бўлган андижонлик 30 яшар Азизжон исмли йигит суҳбатга рози бўлди.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:14 0:00
Бевосита линк

Бу аскар йигит аввалига Андижон шаҳрининг гуллаб-яшнаëтгани ҳақида гапирди. 2005 йил 13 май борасида бу йигитнинг нуқтаи назари ҳукуматнинг нуқтаи назарига ўхшайди.

- Булар қийинчиликлардан нолиб исëн қилишди. Ҳукумат уларни бостириб тўғри қилди. Аскарларнинг вазифаси осойишталикини сақлашдир¸ дейди суҳбатдош.

Андижон шаҳрига туташ хўжаободлик Билолиддин исмли 23 яшар йигит фожиа ҳақидаги хотиралар ҳукумат кучи билан унуттирилмоқда деган фикрда собит.
XS
SM
MD
LG