Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:12

Ўқувчи ташқи кўринишига талаб кучайди


Бундан эътиборан ўғил болалар галстук тақиб, қизлар сочини ўриб юриши керак бўлади.
Бундан эътиборан ўғил болалар галстук тақиб, қизлар сочини ўриб юриши керак бўлади.

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги мактаб ўқувчиларининг ташқи кўриниши тўғрисидаги қароир билан, ўғилболлар галстук тақиши, қизлар эса сочини ўриб юришини буюрди.

Калта бўлса чўзамиз, узун бўлса кесамиз.

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлигининг мактаб ўқувчилари ташқи кўринишига талабларини бир жумла билан худди шундай ифодалаш мумкин.

Хабарларга қараганда, ўқувчи қизлар кўйлаги ҳаддан зиёд узун ҳам, ҳаддан зиёд калта ҳам, ортиқча тор ҳам, ортиқча кенг ҳам бўлмаслиги лозим.

Қизлар сочини бир ёки икки ўрим қилиб ўриши керак. Қирқ кокил қилиб бўлмайди.

Қизлар мактабга келар экан, пардозида упа-элик ишлатмаган бўлуви даркор.

Ўғил болалар галстук тақиши, сочини калта олдириши лозим. Тирноқлари олинмаган, кийими дазмолланмаган болалар ҳам тартибни бузган ҳисобланади.


Ўзбекистондаги мактабларда Dress code жорий этилаётгани тўғрисида Россиянинг “Новости” ахборот агентлиги маҳаллий матбуотнинг 20 август, душанба кунги маълумотларига таяниб, хабар берди.

Озодлик эса, мазкур мавзуни ўтган ҳафта бошида ёритган эди.

Шу кунларда ўзбекистонлик ота-оналар фарзандаларига талаб қилинаётган кийимларни сотиб олиб бераяпти.

Усти оқ, пасти қора

Қизи Боровский номидаги Тошкентдаги тиббиёт коллежида ўқийдиган онанинг айтишича, усти оқ пасти қора кийим кийишини талаб қилишган ва худди шундай кийим сотиб олинган.

Қизининг коллеж кийимига бу онахон қарийб 150 минг сўм сарфлаган.

“Мактаб формаси ижтимоий тенгсизлик устига ташланган парда”

Ўғил-қизи улғайиб уларга мактаб кийими сотиб олиш ташвишидан қутулган бухоролик Шуҳрат Ғаниевнинг сўзларини эшитиб, мана шундай фикрга келдик.
Чунки, ўқувчилар орасида мактабга машина миниб борадиганлар ҳам бор.

- Мактабга бораëтган болаларни кўрсангиз агар, баъзиларини ниҳоятда чиройли кийинган, ниҳоятда сифатли кийинган, иккита-учта тиллалар, мобил телефонларнинг энг қимматбаҳо моделлари, катта синфаги болаларнинг мактабга машинада боришлари ҳам бор. Мен ўзим кўрдим бир неча марта. Катта синфларда кўрдим мен. Айни пайтда афсус кўпчилиги камбағал оилалардан. Баъзиларининг пули етишмайди. Баъзиларида кийим-кечак у ëқда турсин ҳар кунлик овқатига берадиган пули камайиб кетаëтганини кўриш мумкин, деди бухоролик Шуҳрат Ғаниев.

“Мавсуми келганда айтилаётган эски гап”

Андижонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Саиджаҳон Зайнобиддиновнинг айтишича, мактаб формаси тўғрисидаги гап янги гап эмас.

- Бу гап бу йил чиқмади. Аввал ҳам бор эди бу. Агар мажбурий қиладиган бўлса, албатта ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида буни мен қўллаб-қувватламайман. Агар ихтиëрий бўлса, бу яхши нарса. Лекин шароити йўқларга ë ëрдам қилиш керак ëки шароити бўлганда форма кийиш мақсадга мувофиқ бўлади, дейди андижонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Саиджаҳон Зайнобиддинов.

Бугунги ўзбек жамиятида ягона форма тарафдорлари сонига бу масалада либерал бўлмоқ керак, дейдиганлар сони тенг бўлиши мумкин.

Бироқ Тошкентдаги коллежлардан бирининг талабаси овозини эшиттирмаслик шарти билан айтган гапдан сўнг ягона форма коррупция биносига қўйилаётган яна бир ғишт деган фикрни пайдо қилди.

Талабанинг айтишича, “оқ кофта ва қора юбкани фақатгина ўқув юрти раҳбарияти айтган сотувчидан сотиб олиш мумкин. Раҳбариятга қарашли сотувчи товари эса, Ўзбекистоннинг иссиғида мутлақо кийиб бўлмайдиган сунъий матодан тикилган”.

“Дарсликлар ҳали келгани йўқ”

Янги ўқув йили бошланишига 10 кунгина қолганига қарамай, дарсликлар ҳануз сотувчиларга, ҳар ҳолда қорақалпоғистонлик дарсликфурушларга ҳануз етиб боргани йўқ.

Бу ҳақдаги маълумотни Озодлик радиоси улгуржи китоб савдоси билан шуғулланувчи савдо ташкилотларидан бирининг ўзини Максетбек, деб таништирган раҳбаридан олди.

Мактаб дарсликлари тўғрисида сўз борар экан, Ўзбекистон расмийлари мамлакатдаги дарслар давлат тилидан бошқа тилларда ўтиладиган мактаблар учун ўша тилларда дарсликлар нашр этилаётгани тўғрисида айтиб келадилар.

Хусусан, Халқ таълими вазирлиги дарсликлар нашр қилиш бошқармаси бошлиғи Абдуҳамид Эрмакбоев 2 август куни Озодликка Ўзбекистонда таълим 7 тилда юритилиши, дарсликлар ўша тилларда, хусусан, рус тилида нашр этилиши тўғрисида маълумот берган эди.

Тошкентдаги “Книжний мир” дўкони сотувчиси билан ўтказилган савол-жавобдан Ўзбекистондаги рус мактаблар Россияда чиқарилган дарсликлардан фойдаланиши маълум бўлди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:59 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG