Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:32

"Ўзбек муҳожирлари ватанга қайтишга қўрқмоқда"


Uzbekistan- Uzbek migrants in Russia
Uzbekistan- Uzbek migrants in Russia

Москвада Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари сўровига биноан яна бир Ўзбекистон фуқароси ҳибс этилди. Кузатувчилар сўнгги пайтларда Ўзбекистон куч ишлатар тизимлари томонидан қидирувга берилган меҳнат муҳожирлари сони кескин кўпайганини таъкидламоқда.

Москвада Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари сўровига биноан яна бир Ўзбекистон фуқароси ҳибс этилди. Кузатувчилар сўнгги пайтларда Ўзбекистон куч ишлатар тизимлари томонидан қидирувга берилган меҳнат муҳожирлари сони кескин кўпайганини таъкидламоқда.

Бугун маълум бўлишича, 21 ёшли ўзбекистонлик Ҳасан Ҳамроев Москвада 2012 йилнинг октябр ўрталарида ҳибсга олинган.

-Ҳасан Ҳамроев сўнгги пайтларда Ўзбекистон ички ишлар идоралари томонидан халқаро қидирувга берилган ва Россия ФСБси томонидан ушланган қочқинларнинг навбатдагисидир, дейди бу ҳақда Озодликка қўшимча маълумот берган Марказий осиёлик сиёсий қочқинлар жамияти раҳбари, “Мемориал” инсон ҳуқуқлари ташкилоти фаоли Баҳром Ҳамроев.

- Ҳамроевни ҳам Ўзбекистон қидирувга берган экан. У ҳозир Медведковонинг 4- СИЗОсида сақланмоқда. Бир ойча бўлибди у ердалигига. Бизга энди хабар келганида яқинлари мурожаат қилди. Бу ерда гуноҳсиз ёш болаларни хонавайрон қилишаяпти, дейди Баҳром Ҳамроев.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:16 0:00
Бевосита линк

Маҳбуснинг яқинларидан олинган маълумотга кўра, Медведководаги тергов изоляторида сақланаётган Ҳасан Ҳамроев 1991 йилда Қашқадарёда туғилган.

У 2011 йилнинг 2 апрелидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) ва 244/1-моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш) асосидаги айбловлар билан халқаро қидирувга берилган.



Россияда меҳнат муҳожирлари ва сиёсий қочқинлар ҳимояси билан шуғулланувчи ҳуқуқ фаоллари охирги пайтларда Ўзбекистон сўрови билан қидирувга берилган ўзбек муҳожирлари сони кескин ошганини гапирмоқда.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Баҳром Ҳамроев Россиядаги меҳнат муҳожирлари ватандошлари қидирувга берилаётганидан хавотир билдириб келаётганини гапиради.

- Бу қашқадарёлик йигит экан. Бундан олдинроқ (Ўзбекистонга) борган дўсти бор экан – фамилиясини аниқлаганим йўқ - унда ҳам худди шу ҳолат бўлган. Учиб бориб уйда ётган, эртаси куни уни қамашган. Шунақа ҳолатлар кўпайяпти - Ўзбекистонга борганлар ушланяпти. Икки ҳафта бўлди – Россиядан Навоийга учиб борган 4-5 ишчи қамалган. 18-19-20 ёшдаги ёш йигитлар! Ўзбекистон ҳукуматига “экстремист” деган маълумот етиб борса, намоз ўқийдими-ўқимайдими, бундан қатъиназар, уларни қамалишини шу охирги йилларда кузатаяпмиз. Ҳозиргина ишхонамизга ўша қамалганларни танийдиган келди. “Биз нима қилайлик?” деб билетларини ҳам топширибди улар. “Биз ҳам борсак бизни қамашлари мумкин”, деб бизга 12-13 бола мурожаат қилиб келишган. Жуда ҳам қўрқиб қолган болалар. Сиёсий қочқинлар ташкилоти бу масалани ҳозир Россия ҳукумати олдига кўтариб чиқади, дейди Марказий осиёлик сиёсий қочқинлар жамияти раҳбари Баҳром Ҳамроев.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг қатъий ишонч билан айтишича, мурожаат қилган йигитлар ҳеч қандай ноқонуний фаолият юритмаган.

Москванинг Медведково туманидаги 4- тергов изоляторида сақланаётган Ҳасан Ҳамроев ва куни кеча Внуково аэропортида ҳибс этилган беш нафар наманганлик муҳожирнинг ҳимояси билан ҳозирда юқорида тилга олинган жамият томонидан ёлланган адвокатлар шуғулланмоқда.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:50 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG