Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:30

Чилонзор Жиноят қидирув бўлими ходими ўз жонига қасд қилди


5 феврал куни Тошкентнинг Чилонзор тумани ички ишлар бўлими ходими ўз жонига қасд қилди. Ички ишлар жиноят қидирув бўлимининг капитани, 29 ёш Сарвар Ҳамидов иш жойида, табел тўппончасидан ўзини отгани айтилмоқда.


Чилонзор туманида милиция ходими ўз жонига қасд қилгани ҳақида дастлаб Озодлик манбалари сешанба куни кечқурун хабар қилишди.

Озодликнинг Чилонзор тумани ички ишлар бўлимидаги манбасига кўра, 29 ёшли Сарвар Ҳамидов 2006 йилдан бери ички ишлар идорасида ишлаб келган. Ёш бўлишига қарамасадан у капитан унвонигача кўтарилган.

Манбамизнинг айтишича, капитан Ҳамидов 5 феврал куни соат эрталабки соат 10лар атрофида хизмат кабинетида ўз жонига қасд қилган. “У табел топпончасидан ўзини отган. Ўқ овози чиққандан кейин унинг хонасига кирган бошқа ходимлар Сарварнинг бошидан ўқ еган жасадини топишган”, деди суҳбатдошимиз.



Унинг айтишича, ҳодиса рўй берганидан бир неча соат ўтиб Ўзбекистон Ички ишлар вазири Баҳодир Матлюбов Чилонзор ички ишлаб бўлимига келган ва марҳум зобитнинг хонасини кириб кўрган.

Бу хабарни чоршанба куни тасдиқлаган Чилонзор тумани ички ишлар жиноят қидирув бўлими бошлиғи Худойқул Баратов ўз ходимларидан бири жонига қасд қилганини тасдиқлади, лекин бошқа тафсилотларни очиқлай олмаслигини билдирди.

- Саволингизга телефон орқали жавоб бера олмайман, деди Чилонзор Жиноят қидирув бўлими бошлиғи.

Озодликнинг Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигидаги манбасига кўра, 29 ёшли зобитнинг ўз жонига қасд қилиши сабаблари ўрганилмоқда. Дастлабки тахминларга кўра, бунга унинг хизмат фаолиятидаги муаммолар сабаб бўлган бўлиши мумкин. Лекин фожиага милиция ходимининг шахсий ҳаёти билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлгани версияси ҳам ўрганилмоқда.

Марҳум капитан Ҳамидовнинг ҳамкасбларига кўра, у ёш бўлишига қарамай кўплаб жиноятларни фош қилган ва ўзини яхши томондан кўрсата олган ходимлардан бири бўлган. Ҳодиса арафасида у ҳамкасблари билан гаплашганда кайфияти чоғ бўлган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси вакиллари марҳумни дафн этиш маросими чоршанба куни бўлиб ўтишини маълум қилди.

Бу йил бошидан бери милиция ходимларининг ўз жонига қасд қилиши ёки ўқ отар қуролни ишлатиб, ўлимга сабаб бўлишига оид биринчи воқеа эмас.

29 январ куни Сирдарё вилоятининг Сардоба тумани Шароф Рашидов жамоа хўжалигида яшовчи 26 яшар милиция ходими Комилжон Қаюмов ўзини осиб ўлдирган эди. Бу ҳақда хабар қилган Ҳаракат нашрига кўра, Сардоба тумани ИИБ профилактика нозири бўлиб ишлаб келган йигитнинг ўз жонига қасд қилишига оилавий келишмовчиликлар сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Ўтган ҳафта Жиззах вилояти Зомин туманида ўз укаларини отиб ўлдирганликда айбланаётган милиция полковниги, 42 яшар Тўлқин Довурбоевнинг иши судга оширлиди.

Тергов хулосаларига кўра Довурбоев 31 декабр куни укалари Дилшод ва Муҳаммадни отиб ўлдирган. Унинг ҳалок бўлганлардан укаларидан бири Дилшод Довурбоев Зомин тумани ички ишлар бўлими ходими бўлган.

16 калибрли ов милтиғидан отилган ўқ Дилшод Довурбоевнинг юрак кўкрак соҳасини тешиб ўтган. Қочишга уринган Муҳаммад Довурбоевнинг эса орқа мия қисмига текан.

Озодликнинг Зомин туманидаги манбаларига кўра, ака-укаларнинг ўлимига олиб келган жанжал оилага қарашли моддий бойликлар устида чиққан.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:58 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG