Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:38

Ўзбекистонликлар “дангасалик”дан муҳожиратга кетмоқдами?


Ислом Каримовнинг таъкидлашича¸ хориж¸ хусусан¸ Россияда фаррошлик ва бошқа “одамни жиркантирадиган” ишларни қилаëтган ўзбеклар миллат шаънини булғаëтган дангасалардир.

- Энди дангасалар ҳозир Ўзбекистонда камдан-кам. Энди дангасалар деб кимни ҳисоблайман, мана Москвага бориб кўчаларни, майдонларни супурадиганларни. Ўтда нима йўқ, одам жирканадики, ўзбек миллатидан шунақа бориб, ўзига бир бурда нон топиш учун ўша ёққа бориш керак экан. Ҳа, Ўзбекистонни ўзида ҳеч ким очликдан ўлаётгани йўқ, барака топгур!... Бунақаларни дангаса дейманки, катта пул тезроқ топиш учун у ёққа бориб шарманда қилади ҳаммамизни, деди Ислом Каримов 19 июн куни Жиззахда.



Бу баëнот¸ Ўзбекистон президентининг бир неча ой аввал Москвада хўрлик ва адолатсизликка учраган ўзбек фарроши хусусида билдирган бир оз инсоний гапларига тамом терсдир.


Ислом Каримов: “Москвада кўча супураётган ўзбек – дангаса”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:11 0:00


Айни пайтда бу баëнот¸ Ислом Каримовнинг бугун Россия кўчаларини супуриб сидириб юрганларнинг аксарияти ўзбекистонликлар эканидан хабари борлигини кўрсатади.




Сизнингча:

Ислом Каримов Россия¸ хусусан Москвада фаррошлик қилиб юрган ўзбекистонликларнинг аслида ким эканини биладими?

Узоқ ва яқин хорижда маҳаллий халқ вакиллари қилишни истамаган ишлар – кўча супуриш¸ юк ва ахлат ташиш¸ ҳожатхоналарни тозалаш каби қора ва малака талаб қилмайдиган ишларни қилаëтган ўзбеклар¸ Каримов айтмоқчи¸ тез бойлик орттириш ғаразидаги одамларми?

Жиззахдаги гапида “бир бурда нон топиш¸ очликдан ўлмаслик” каби ибораларни ишлатиш орқали Ўзбекистон президенти мамлакат аксар аҳолисининг қашшоқлашганини билвосита тан олмадими?

Сиз Каримов “жирканадиган” қатламни ким деб биласиз? Улар яшаш шароити¸ ҳаëт тарзидан хабардормисиз?

Балки Каримов ҳақдир – ўз ватанидаги сиëсий майдонни тозалашдан қўрқиб¸ эриниб¸ бошқа халқлар кўчаларини тозалаб юрган ўзбеклар ҳақиқатан ҳам “дангасалар”дир?

Бугун бу тоифа мардикорлар ўзбек миллати шаънига иснод келтираяпти¸ деган Каримов айбловига қўшиласизми?

Сизнингча¸ Ўзбекистон деган давлат ва ўзбек деган халқни “дунëга шарманда қилаëтганлар кимлар ва нималар?

Ўзбекистонни мардикор халққа айлантирган омиллар нималар?


24 июн куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган мулоқотимизда ана шу каби саволларга жавоб излаймиз. OzodSkype ва OzodlikOnline Skype манзиллари орқали Сиз ҳам жонли суҳбат иштирокчисига айланинг.






OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг!


OzodlikOnline мулоқотини эшитиш давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!
XS
SM
MD
LG