Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:19

Самарқанд туманида ёш оила газдан заҳарланиб ўлди


6 февраль куни Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманидаги Равонак қишлоғида яшовчи ёш эр-хотин ва уларнинг икки гўдаги маиший газ баллонидан газ сизиб чиққани оқибатида заҳарланиб ўлди. Озодлик манбасига кўра, нобуд бўлган аёл учинчи фарзандига хомиладор ҳам бўлган. Воқеа юзасидан текширув олиб борилмоқда.

6 февраль куни Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманидаги Равонак қишлоғида яшовчи ёш эр-хотин ва уларнинг икки гўдаги маиший газ баллонидан газ сизиб чиққани оқибатида заҳарланиб ўлди. Озодлик манбасига кўра, нобуд бўлган аёл учинчи фарзандига хомиладор ҳам бўлган. Воқеа юзасидан текширув олиб борилмоқда.


Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманидаги Равонак қишлоғида бир оиланинг тўрт аъзоси газдан заҳарланиб ўлганини Озодликнинг Самарқанддаги манбаси хабар қилди.

Самарқанд тумани Ички ишлар бошқармасининг ўз исмини айтмаган ходими Озодлик билан суҳбатда уч кун олдин туманда тўрт киши газдан ўлганини тасдиқлади.

- Уч кун бурун бўлган бу иш. Биз бор маълумотни Ички ишлар бошқармасига берганмиз, - деди Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси ходими.

Озодлик манбасига кўра, уч кун олдин Самарқанд туманидаги Равонак қишлоғида 1981 йилда туғилган (қурбоннинг исми ҳозирча Озодликка маълум эмас) автомеханик йигит, унинг хомиладор хотини ва икки ёш фарзанди баллондан газ сизиб чиққани оқибатида тунда заҳарланиб ўлган.

Манбага кўра, газ баллони Хитойда эмас, Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган сифатли баллон бўлган.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимига кўра, 6 февраль куни воқеа жойига прокуратура ходимлари етиб борган ва текширув бошланган.

- Воқеадан прокуратура ходимлари ҳам хабардор, - деди милиция ходими.

Шу кунларда Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати – 20 даражадан пасайиб кетгани оқибатида қувурларда газ босими тушиб кетган.

Сурункали электр тақчиллиги ва газ босими пасайгани натижасида аҳоли уй иситиш ва овқат пиширишнинг турли муқобил йўллари, жумладан газ насосларидан фойдаланмоқда.

Ўз навбатида бундай муқобил воситалар ҳам кўнгилсиз воқеаларга сабаб бўлмоқда.

Фарғона вилоят Қўштепа тумани Ғиштмон фуқаролар йиғинида яшовчи Қодировлар уйида 2 февралга ўтар кечаси содир бўлган портлаш оқибатида хонадонда яшовчи беш кишининг ҳаммаси турли даража куйиш билан вилоят касалхонасига ëтқизилди. Куйганлар орасида икки яшар қизалоқ ҳам бўлган.

Вилоят расмий идораларидан олинган маълумотга кўра¸ Қодировлар уйидаги портлашга газ босими ўта паст бўлган қувурдан газ сўриб оладиган қўлбола насосдан фойдаланилгани сабаб бўлган.

Маҳаллий расмийларга кўра, бу каби фожиалар қайтарилишининг олдини олиш мақсадида махсус тузилган комиссиялар уйма-уй юриб, аҳолини бундай оқибатлардан огоҳлантирмоқда.
XS
SM
MD
LG