Сурхондарё вилоятининг Шўрчи тумани марказидаги юзга яқин уйнинг бузилиши оқибатида тўрт юздан зиёд одам бошпанасиз қолди. Туман ҳокимлиги расмийларига кўра, уйларни бузиш туман марказини реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида амалга оширилаяпти. Уйи бузилган шўрчиликлар эса ҳокимият ваъда қилган тавон пулини бермаётганидан нолимоқда.
Ўтган ҳафтадан бошлаб Шўрчи тумани марказидаги "Шўрчи-дон комбинати" атрофидаги юздан зиёд уйни бузиш ишлари бошланди.
Уйи бузилган шўрчилик Гулчеҳра опанинг Озодликка айтишича, аҳоли ҳокимиятдан қаттиқ норози.
- Норозиликлар жуда кўп бўляпти. Кўпчилиги янги уй қуриб, ремонт қилишган. Яна кимларнидир оилавий шароити оғир. Қариндоши борлар қариндошиникига кўчиб ўтяпти. Қариндоши йўқлар кўчада қоляпти, - дейди шўрчилик Гулчеҳра опа.
Уйларнинг аҳволи ва оила аъзоларига қараб ҳокимият уйи бузилган оилаларга тавон пули ваъда қилган. Шўрчида уйи бузилганлар орасида 2-3 миллион сўм тавон пули олаётганлар ҳам бор. Бу пулга эса улар янги уй тиклашнинг имкони йўқлигини айтишади.
- Ҳокимиятдагилар бузилган уйлар учун хонадон эгаларига тўланиши керак бўлган тавон пулининг 25 фоизини берган, бошқа пул йўқ деяпти. Ахир бу уйни қуриш учун миллионлаб сўм сарфлаганмизку, - дейди уйи бузилган яна бир шўрчилик.
Ҳокимият расмийларидан бири Озодлик билан суҳбатда уй эгалари бузилишидан олдин огоҳлантирилгани, бузиш сабаби уларга тушунтирилгани, товон пули тўловлари белгиланган тартибда тўлаб берилиши ҳақида уқтирилганини айтди.
- Уйлари бузилган оилаларга олти сотиҳдан ер беряпмиз. Имкон қадар пул бўлиши билан товон пуллари ҳам бериляпти. Лекин молиявий имконлар чеклангани сабаб компенсация тўлиқ берилгани йўқ. Келаси ойлар ичида ҳаммасини беришга ҳаракат қиламиз, - деди Шўрчи тумани ҳокимиятининг ўзини таништирмаган расмийларидан бири.
Шўрчи тумани ҳокимлигининг Капитал қурилиш бўлими расмийлари уйлар ноқонуний қурилгани боис бузилаётгани, эски уйлар ўрнида 2015 йилда янги типдаги кўп қаватли уйлар қурилишини айтишди.
- Бузилган уйлар ўрнида янги кўп қаватли уйлар қурилади, автомобил йўллари кенгайтирилади. Катта йўл тушади. Шаҳар реконструкцияси доирасида бу ноқонуний қурилган уйлар бузиляпти,- дейди Шўрчи тумани ҳокимлигининг капитал қурилиш бўлими расмийларидан бири.
Шўрчида туман марказини ободонлаштириш доирасида амалга оширилган бузиш ва қуришлар оқибатида уйсиз қолганлар Озодлик билан суҳбатда айтишича, эндиликда улар президент Ислом Каримовга арз билан мурожаат қилишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида ҳам реконструкция ишлари доирасида юзлаб уйлар бузилди.
Ўтган йил март-апрел ойларида Жиззахнинг Шароф Рашидов ва Алишер Навоий кўчаларида шаҳар марказини реконструкция қилиш доирасида ўнлаб аҳоли уйлари бузилган.
Бунинг оқибатида юзга яқин оила уйсиз қолган, лекин уларга ваъда қилинган товон пули берилмади.
Ўтган йили Хоразм вилояти маъмурий маркази ҳисобланган Урганч шаҳри марказидаги уйлар, xусусий дўкон ва ресторанлар бузила бошлади. Уйи бузилган хонадон эгалари товон пули ололмаëтганига норозилик билдирмоқда.
Шунга ўхшаш манзара пойтахт Тошкент, Чирчиқ, Наманган, Фарғона, Самарқанда ва бошқа шаҳарларда ҳам кузатилди.