Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:19

OzodlikOnline: Бу йилги тест синовларида коррупция ўзини қандай кўрсатди?


Тест синовлари ўтказиладиган бинолар¸ гувоҳлар таъкидича¸ қамоқхона манзарасини ëдга солади...
Тест синовлари ўтказиладиган бинолар¸ гувоҳлар таъкидича¸ қамоқхона манзарасини ëдга солади...

1 август куни ўзбекистонлик дипломсевар ота-она ва абитуриентлар қўрқиб кутган яна бир тест синовлари бўлиб ўтди. Бу йилги бу синовлар аввалгиларидан фарқландими? Мамлакат ҳаëтининг барча соҳасига кенг ëйилган коррупция ўзини бу йилги кириш имтиҳонларида айнан қай кўриниш¸ қай шаклда намойиш этди? Душанба¸ 4 август кунги жонли суҳбатда шу ҳақда гаплашамиз.

Бу йил Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига 543 мингдан зиёд абитуриент ҳужжат топширди ва бу рақамнинг мустақиллик йиллари учун рекорд кўрсаткич экани айтилмоқда.

Ўтган йили олийгоҳларга кириш учун 480 минг абитуриент ариза топширган ва битта ўринга 8,5 кишидан тўғри келган бўлса¸ бу йил ҳар бир олий таълим дипломи учун даъвогарлик қилувчилар сони ўртача 9,36 дан ошган.

Мамлакатда¸ айниқса¸ мустақилликдан кейин очиқ кўринишга ўтган тамойилга кўра¸ олий ўқув юртига кириш имтиҳонлари¸ мамлакат ëшларининг билим ва иқтидори эмас¸ улар ота-оналари ваколатидаги маъмурий босим ва чўнтагидаги пул беллашувига айланган.

Мустақил кузатувчилар таъкидича¸ тест синовларини уюштиришдан то унинг сўнгги хулосасини чиқарувчиларга қадар¸ ë зари¸ ë зўри бор ота-оналар беллашувининг “ғолиблари” хизматидаги ҳаммол мақомига тушган ва туширилган.

Кейинги йиллар давомида Давлат тест марказининг қатор мулозимлари устидан жиноий ишлар очилиб¸ ҳар йили юзлаб олийгоҳ ходимларининг жазога тортилиши¸ хусусан¸ кириш имтиҳонлари устидан тўлиқ назорат Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ваколатига олинганига қарамай¸ Озодликка келаëтган гувоҳлик ҳикояларига кўра¸ тест синовларидаги коррупция "янги ва янги хилма-хил" кўринишда гуллагандан гулламоқда.

Бу “гуллаш жараëни”нинг жорий йилги манзарасига Сиз ҳам гувоҳ бўлган бўлсангиз¸ душанба¸ 4 август куни Тошкент вақти билан 19:05 дан 20:00 га қадар давом этадиган жонли суҳбатимизда қатнашиб¸ ўз кўрган-кузатганларингизни жамоатчилик билан ўртоқлашинг.

Жонли суҳбатга қўшилиш учун айни соат давомида OzodlikOnline, OzodSkype va OzodOvoz Skype манзилларига боғланинг!

OzodlikOnline Ўзбекистон тақдири учун бефарқ бўлмаганлар учун ўз фуқаролик позициясини билдиришнинг энг осон ва озод йўлидир! Бу имкондан фойдаланишни унутманг!

XS
SM
MD
LG