Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:46

Россиядан қувилган ўзбек меҳнат муҳожири қаерга боради?


Мактабни битириб, Москвага ишлагани борган ёш мардикор ўзбеклар.
Мактабни битириб, Москвага ишлагани борган ёш мардикор ўзбеклар.

Россияда ўтказилаётган “Мигрант-2014” амалиёти оқибатида қувғинга учраган ўзбек муҳожирлари қаерга боради, деган савол жавобини Қурултой эшиттиришида изладик. Озодликка маълум бўлишича, Ўзбекистондаги диний-сиëсий таъқиб боис Россияда жон сақлаб юрганлар "Мигрант-2014" оператив-профилактика амалиётидан кейин Туркияга кетишмоқда. Айрим маълумотларга кўра, улар Туркиядан Сурияга ўтиб¸ у ердаги "Исломий давлат" жангариларига қўшилмоқда. Россиядаги сиқувлардан чарчаган ўзбек муҳожирларнинг катта қатлами Украинага кетаëтганига оид маълумотлар ҳам бор.

Россиядаги ишини ташлаб, Ўзбекистонга қайтаëтган муҳожирлар озлигини кўрамиз.

Озодликка маълум бўлишича, Москва шаҳар полиция бошқармаси “тозалаш” ишларига 450-та оператив-қидирув гуруҳ тузган ва бу ишга 4,5 минг полиция ходими жалб қилинган. “Мигрант-2014” амалиёти давомида полиция, ОМОН ва ФМС 1,5 минг турли объектлар – бозор, саноат зоналари, автосервис, меҳмонхона, квартираларни кўздан кечиришни режалаштиргани маълум.

Москва полицияси ноқонуний муҳожирлар яшайдиган жойлар, “резина квартиралар”, подвал ва ертўлаларда яшаётган муҳожирлар тўғрисида хабар бериб боришга маҳаллий аҳолини жалб қилмоқда.

Россиядаги ўзбек меҳнат муҳожирларига “Сичқоннинг ини минг танга” турган вазиятда уларнинг қай тарафга кетиши масаласи ва оқибатларига бағишланган Қурултой эшитиришини мана бу ерда тинглаш мумкин.

Россиядан қувилган меҳнат муҳожирлари қаерга борсин?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:44:22 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG