Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:31

Душанбе фоҳишаларининг бош ҳомийси - милициядагилар


Фоҳишалигини тан олган Моҳрухсор
Фоҳишалигини тан олган Моҳрухсор

Дилором яқинларгача ҳеч қандай муаммосиз кўчаларда “тунги капалак” бўлиб мижозларга хизмат кўрсатиб келган. Бироқ энди “иш”га чиқишдан олдин милицияда ишлайдиган ҳомийсидан, "бу тунда рейд бўладими ёки йўқ?” деб сўрайди. Агар йўқ дейишса, у бемалол кўчага чиқади. Унинг “иш жойи” Қораболо касалхонасидан Яккачинор маҳалласигача бўлган йўлнинг бўйида. Бу йўлда тунда “тижорий секс” авж олишини ҳамма яхши билади. Бу кўчадан 21 ёшли Дилоромни мижозлар олиб кетишади ва ўтказилган тун учун 150 АҚШ доллари ҳақ тўлайди.

Ҳомийли фоҳишалар

Озодлик радиоси билан 2 декабрь куни суҳбатлашган Дилором унинг ички ишларда ўз ҳомийси борлигини айтади.

Яқин вақтгача ўзи ва дугоналари фаолиятида ҳеч қандай муаммо бўлмаганини айтган Дилоромга кўра¸ сўнгги уч ой мобайнида Тожикистон ИИВ мунтазам ўтказиб келган рейдлар натижасида фоҳишаликка чиқиш қийинлашган. Энди Дилором ва унинг беш дугонаси “иш”га чиқишдан олдин хавфсизлик ҳақида милицияда ишлайдиган ҳомийларидан информация олади.

Дилором қўлга тушиб қолишдан қўрқмаслиги¸ илгари ҳам бир неча марта қўлга тушиб¸ бир тунлик иш ҳақини жарима сифатида тўлаганидан сўнг қўйиб юборилганини айтади. Суҳбатдошга кўра, милиция энди уларни жазолашнинг бошқа усулини қўллаяпти - уларнинг ота-оналари ва маҳалла оқсоқоллари ҳам милицияга таклиф қилинмоқда:

“Аввалги рейдлар пайтида улар ҳатто паспортларимизни ҳам сўрашмасди. Протокол тузиб жарима қилишарди¸ холос. Бироқ энди фақат жарима билан қутулиб бўлмайди”, дейди Дилором.

Тожикистондаги аксарият фоҳишаларнинг ота-оналари уларнинг бу иш билан шуғулланаётганликларини билмайди. Дилоромга кўра, милициядан ташқари аҳоли ҳам уларнинг ўз ишини бемалол қилишига халақит бера бошлаган.

Тожикистон ИИВнинг фоҳиша ва исловотхоналар ҳақидаги хабарларни ички ишларга етказишни сўраб аҳолига қилган мурожаатидан сўнг, аҳолининг фоҳишаларга нисбатан муносабати янада кескинлашди. Бунинг ортидан фоҳишалар яшаш жойларини ўзгартиришга мажбур бўлмоқда.

Ҳомийсиз фоҳишалар

25 яшар Моҳрухсор икки йилдан буён фоҳишалик қилади. У милицияда ҳомийси йўқлигини айтади. Бу аёл қўшмачиларсиз, ёки айтиш урф бўлган “Мама Роза”ларсиз ишлайди. У овга дугонаси билан бирга чиқади. Дугонасининг милициядаги ҳомийси эса ҳамма вақт уларни рейд бўлиш эҳтимолидан огоҳлантиради.

Моҳрухсор мактабда бор-йўғи тўрт йил ўқиган. Уни жуда ёш эрга беришган. Эридан ажралганидан сўнг, ресторанга официантка бўлиб ишга жойлашган ва ўша ерда енгилоёқ бир қиз билан танишган.

Моҳрухсорга кўра, сўнгги пайтларда рейдларнинг кўп ўтказилаётгани боис, кўчага кам чиқадиган бўлган. У рейд бўлмаган пайтларда ҳафтасига икки-уч марта кўчага чиқади ва ойига 200-300 доллар пул топади.

Моҳрухсор тўртинчи марта қўлга тушганида ота-онаси ва маҳалла оқсоқолини чақиришиб, унинг фоҳишалик қилаётганини айтиб беришган:

“Отам менинг фоҳиша эканлигимни билади, лекин ҳеч нарса демайди. Отам жуда яхши одам. У мени жуда эрта эрга берганидан ва ҳаётим ўхшамай ажрашиб кетганим учун ўзини айбдор деб ҳисоблайди. Онам беш яшар ўғлимга қарайди. Аммо мен бу иш билан уйимдан анча узоқроқ жойда шуғулланишга ҳаракат қиламан. Ўзимга ўхшаган бир аёлнинг уйида яшайман”, деди Моҳрухсор.

Моҳрухсор таҳқирли касб билан шуғулланишини тан олади:

“Бу ишда одам доим таҳқир ва ҳақоратларга учрайди. Эркаклар ҳам доим одамни камситади, масхара қилади. Договор қилган пулни бермайди. Баъзи пайтлар шаҳар ташқарисига олиб чиқадида, ишини битиргандан сўнг ташлаб кетади”, дейди суҳбатдош.

Фоҳишалигини тан олган Моҳрухсор билан Озодлик радиоси тожик хизмати мухбири ўтказган суҳбатни қуйида кўринг:

Моҳрухсор: Қизларингизни назорат қилинг¸ мен каби фоҳиша бўлмасин
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:44 0:00

Моҳрухсор ўз исмини тозалаш ва нормал ҳаётга қайтишни орзу қилаётганини қўшимча қилди.

“Мама Роза”лар нима дейди?

Милиция томонидан босим ўтказилаётганидан шикоят қилган фоҳишалардан фарқли ўлароқ, Мама Розалар фикрича бу рейдлар муаммони ҳал қила олмайди.

Ўзини Гуля деб таништирган Мама Розалардан бирининг айтишича, аксарият ҳолларда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва ота-оналарнинг ўзлари қизларни фоҳишаликка ундайди.

Қирқ ёшли бу аёлга кўра, баъзан унинг олдига оналарининг ўзлари фоҳишаликка мажбур қилган қизлар келишади. Уларнинг баъзилари бир мижозга 50 сомони( қарийб 10 АҚШ доллари)га ҳам хизмат кўрсатишга тайёр.

Гулянинг айтишича¸ бир тунлик хизмати 500-700 доллар нархланадиган қиммат фоҳишалар ҳам бор:

“Ёш ва чиройли қизлар ҳам бор. Эркаклар бундайларга пулни аямайди. Баъзи амалдорлар ҳам бу қизларнинг хизматидан фойдаланади. Халқимизнинг қандай яшаётгани ҳаммага маълум. Айниқса¸ қишлоқларда ҳаёт жуда оғир”, дейди Гуля.

Тожикистон ИИВ маълумотига кўра, ўтган 11 ой давомида 385 фоҳиша ушланиб, жаримага тортилган. 275та исловотхона аниқланган. Фоҳишалардн ундирилган жаримадан бюджетга 25600 сомони кирим қилинган.

Тожикистон қонунчилигида фоҳишаларга 400 дан 800 сомонигача (80-160 АҚШ доллари) жарима белгиланган.

XS
SM
MD
LG