Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:48

Рашод Қори: Туркиядаги суиқасд фитнасидан уч ой аввал хабар топганман


Истанбулда асли ўзбекистонлик имомнинг ўлдирилишига алоқадорликда гумонланиб, яна икки киши қўлга олинди. Полиция 15 декабрь куни яна икки кишини ҳибсга олгани ҳақида Туркия полицияси маълум қилди.

Истанбулда асли ўзбекистонлик имомнинг ўлдирилишига алоқадорликда гумонланиб, яна икки киши қўлга олинди. Полиция 15 декабрь куни яна икки кишини ҳибсга олгани ҳақида Туркия полицияси маълум қилди. Абдуллоҳ Бухорий номи билан танилган асли андижонлик Мирзағолиб Ҳамидов 10 декабрь куни Истанбулда отиб кетилган эди.

Истанбул полицияси тарқатган хабарномада айтилишича, гумонланувчиларни қўлга олишда қотиллик содир этилган жойдаги кузатув камераларидан олинган тасвирлар ёрдам берган.

Ундан аввал, 11 декабрь куни полиция 27 ёшли Украина фуқароси Зелимхон Махтиев қўлга олингани полиция томонидан тасдиқланган эди.

Душанба куни эса яна икки киши, Элдар Аслан ва Собир Шукуров исмли гумонланувчилар қўлга олингани билдирилди. Улардан бири Собир Шукуров асли ўзбекистонлик экани, қўлида Россия фуқароси паспорти бўлгани айтилмоқда. Элдар Аслан эса Туркия фуқароси экани айтилади хабарномада.

Шу билан биргаликда 11 декабрь куни қўлга олинган россиялик Махтиев миллати чечен экани ҳам маълум.

Озодликнинг аввалги эштиришларида Туркиядаги етакчи ва иқтидорга яқин Yenı Şafak газетасида Абдуллоҳ Бухорий номи билан танилган Мирзағолиб Ҳамидовнинг отиб ўлдириши муносабати билан ëзилган мақолада ушбу суиқасд ортидан рус ва ўзбек махсус хизматларининг тўрт кишилик қатл рўйхати чиққанлиги ҳақида маълум қилгандик.

Мақола муаллифи Ҳамди Қўч ўғлининг Озодликка билдиришича, уч ой илгари тайёрланган бу рўйхатда Муҳаммад Солиҳ, унинг ўғли Тимур Солиҳ, қирғизистонлик имом Рашод қори ва бир неча кун олдин ўлдирилган Абдуллоҳ Бухорийларнинг исмлари жой олган.

Шунингдек Ҳамди Қўч¸ рўйхатдагиларни бирлаштирувчи нуқта — Каримов режимига қаршилик эканини айтганди.

Қатл рўйхатида бўлганлардан бири қирғизистонлик таниқли имом Рашод қори Камоловнинг айтишича, ўзига нистабатан суиқасд режаланаётгани тўғрисидаги маълумотдан у бир неча ой олдин хабар топган:

- Суиқасд режалангани тўғрисида, рўйхатда 4 киши борлигини эшитган эдим. Бундан тақрибан 3 ойдан кўпроқ аввал эшитган эдик буни хабарини. Бизга хабар етказганларга албатта Абдуллоҳ Бухорийгаям етказинглар деб айтган эдик. Абдуллоҳ Бухорийниям бу тўғрида хабари бор эди,- дейди Рашод қори.

Айни пайтда, Рашод қори ҳуқуқ-тартибот идораларига ўзига нисбатан таҳдид борлиги тўғрисида билдирмаганини айтади.

- Чунки улардан ўзимнинг тадбиримни қилиб, ўзимнинг эҳтиётимни қилиб, ўзимнинг сафдошларим билан бирга ўзимизни эҳтиёт қилиб юришни афзал деб биламан, дейди Камолов.

Рашод қори бу суиқасд ким томонидан буюрилганини билмаслигини бироқ, ижрочилар борасида маълумоти борлигини айтди:

- Мен махсус хизмат ходимлари буюртма берган деб аниқ айтолмайман, лекин мени эшитганим бўйича, кўча болаларига заказ тушубди 4 кишига, деган сўзни сиёсий қочқинликдаги одамдан эшитганман. Шахсан ўзимга нисбатан буюртмани, Қирғизистонда юрган кўча болаларидан эшитган эдим. Бу икки хабар ҳам бир-бирини тасдиқлаган эди, дейди Рашод қори Камолов.

XS
SM
MD
LG