Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:33

Ўзбекистонда бокираликни тиклаш амалиёти неча пулга тушиши маълум бўлди


Озодлик билан суҳбатда бўлган гинеколог шифокорлар Ўзбекистонда аёллар орасида тўйдан олдин бокиралик пардасини тиклашни сўраб мурожаат қилувчилар кўпайганини айтишмоқда. Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда бокираликни қайта тиклайдиган яширин "клиника"лар сони ҳам кўпайган. Бошқа мусулмон мамлакатлари қатори Ўзбекистонда ҳам бокиралик никоҳ қуришнинг муҳим шартларидан саналади.Тошкентлик шифокорларнинг айтишича, тўйи бузилишидан қўрққан аёллар бокиралигини тиклаш учун 100-150 доллар сарфлаш кифоя.

Бокираликни қайта тиклайдиган яширин "клиника"лардан бирида ишловчи исми сир қолишини истаган тошкентлик шифокорнинг айтишича, бокиралигини йўқотган кўплаб аёллар тўй куни иснодга қолишдан қўрқиб, оғриқли пластик амалиётларга рози бўлмоқда:

- Бу оғриқли, ўта нозик амалиёт. Ҳамма шифокорлар ҳам қилолмайди буни. Сўнгги пайтда бокиралигини тиклашни сўраб мурожаат қилаётганлар, тўғри, кўпайди. Ёш-ёш қизлар келишади. Ҳозир, ўзингиз биласиз, ёшлар олдингидай эмас, ҳаёт ўзгаряпти, ҳамма ёқда интернет. Лекин, анъаналар ўзгармай қоляпти. Ҳамма бокира қизни олгиси келади. Шунинг учун бокиралигини йўқотиб қўйган қизни ҳаёти барбод бўлмаслиги учун дугоналари ёки танишлари чиқади бизга. Тўй кунини айтишади. Чунки, бу кўпинча тўй куни қилинади, тикилган иплар очилиб кетмаслиги учун аёллар операцияни шу куни эрталабга белгилашади, - дейди тошкентлик шифокор.

Тошкентлик бошқа бир шифокорнинг айтишича, бокираликни тиклаш амалиёти Ўзбекистонда 100-150 долларга тушади.

- Ҳозир кўп келишади. Билмай шу ишни қилиб қўйгани бор. Ҳаётида эркак кишини кўрмай бокиралигини йўқотганлари бўлади, улар ҳам келади. Кимдир, мен сенга уйланаман, деб алдаб ташлаб кетганлари бор. Шунақалар кўп ҳозир, - дейди тошкентлик шифокор.

Бошқа мусулмон мамлакатлари қатори Ўзбекистонда ҳам бокиралик никоҳ қуришнинг муҳим шартларидан саналади.

Қизнинг бокира эмаслиги кўп ҳолларда тўй кунининг эртаси ажрашишларга сабаб бўлади.

Тўй-маъракаларга бош-қошлик қиладиган бухоролик фаол Феруза опанинг айтишича, Ўзбекистонда бокиралик пардасиини тиклаб эрга тегиб кетаётганларнинг кўпайиши айни пайтда кўпчилик эркакларни ҳам хушёр торттирган.

- Кўпинча куёвлар тўйдан кейин, уч тўрт кундан кейин қўшилади, келинчак билан. Уч-тўрт кун ичида ип титилиб кетади, очилиб кетади, у жуда хрупкий нарса, уч-тўрт кунда пластик қилдиргани билиниб қолади, - дейди бухоролик Феруза опа.

Айни пайтда қизлар орасида бокираликни сақлаб қолиш учун жинсий алоқанинг бокираликка шикаст етказмайдиган бошқа усулларидан фойдаланиш кўпайгани ҳақида ҳам гапирдилар Озодлик суҳбатдошлари.

"Бокиралик юки" ҳужжатли фильми муаллифи Умида Аҳмедовага кўра, ўзбек жамиятида ёшларни никоҳ қуришлари учун ёндашув ўзгармоғи керак.

- Ёшлар катта ҳаётга қадам қўяр эканлар, турмушни ёлғон, носамимийликдан бошлашмоқда. Турмуш қуришни келинни қизлигини текширишдан бошлашмоқда. Бир-бирини алдашдан бошлашмоқда. Қандай қилиб ҳаётни носамимийликдан, ёлғондан бошлаш мумкин. Одамлар турмуш қуряптими, улар ҳаётни бир бирига ишонишдан бошлаши керак, шундай оила мустаҳкам бўлади, - дейди Умида Аҳмедова.

Шрақ давлатларида никоҳгача секс билан шуғулланмаслик қизлар қатори эркакларга ҳам тааллуқлидир. Лекин, бу шартлар эркакларга кўп ҳам мажбурий, деб қаралмайди.

- Айни пайтда ҳамма нарсани қизларга тўнкаб қўйиш ҳам нотўғри. Масалага бир ёқлама қараш керак эмас. Масалан, динда айтилган куёв бола ҳам бокира бўлиши керак, - Умида Аҳмедова.

Ўз навбатида Умида Аҳмедованинг "Бокиралик юки" фильми ўзбек жамиятида оғир олинганини эслаш жоиз.

Фильм учун Аҳмедова "ўзбек халқига туҳмат ва ҳақорат қилганлик"да айбдор деб топилганди.

Тожикистонда эса бокираликни тиклаш нархи - 350 доллар.

Тожикистонда бокиралик пардасини тиклашни сўраб мурожаат этувчи аёллар кўпайгани ҳақида куни кеча Би-Би-Си Ўзбек ҳизмати хабар берди.

Хабарга кўра¸ Тожикистонда бундай жарроҳлик амалиётининг баҳоси 200 дан 350 долларгачадир.

XS
SM
MD
LG