Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:22

Қорасувлик имом Рашод қори икки ой ҳибсда қоладиган бўлди


Ўшда ҳибсда сақланаётган қорасувлик таниқли имом Рашодхон Камолов устидан 11 февраль куни суд бўлиб ўтди ва уни икки ой ҳибсда сақлашга қарор қилинди. Ҳакам тергов жараёнида гумон қилинувчи шахснинг қочиб кетишидан хавотир бор, деган асосда ҳибс муддатини узайтирганини маълум қилди.

Рашод қори Қирғизистон Жиноят Кодексининг 299-моддаси асосида диний экстремизм билан боғлиқ жиноятларда айбланмоқда.

Озодлик мухбирининг билдиришича¸ Рашод қорига қўйилаëтган айблар орасида қирғизистонликларни Суриядаги жиҳодга қўшилишга тарғиб қилиш айби ҳам бор.

Рашод қори Камолов устидан бошланган тергов жараëни ва маҳкама қарорини Озодликнинг Ўшдаги мухбири Шерзодбек кузатмоқда.

Жараëнга оид сўнгги тафсилотлар Шерзодбек билан 11 февраль кунги суҳбатда.

Қуйида суҳбат билан танишишингиз мумкин.

Рашод қори устидан маҳкама ҳақида мухбир Шерзод Юсуф билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:05 0:00
Бевосита линк

Бундан аввал ҳам Рашод қори 2011 йил бошида ҳибсга олиниб¸ 3 февраль куни Бишкекдаги ҳибсхонадан озод этилган эди.


Бишкек шаҳри Свердлов тумани тергов изоляторида 16 кун ҳибсда сақланган Рашод қори Камолов Ўзбекистоннинг икки фуқароси аризаси билан ҳибсга олинган эди.

Ўшанда Рашод қори Камолов Озодлик билан суҳбатда ўзининг айбсиз экани исботланганидан кейин озодликка чиққанини айтган эди.

XS
SM
MD
LG