Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:27

Ўзбек сатирасининг тиғи ўткирлашдими?


Танқид учун чекланган "Миллион" жамоаси
Танқид учун чекланган "Миллион" жамоаси

Ўзбек адабиёти ва матбуотида сатира ва юмор ҳар доим ижтимоий муаммоларни кўрсатишда муҳим ўрин тутиб келган.

Масалан, Махмурнинг “Ҳапалак” асари, Жулқунбойнинг “Тошпўлат тажанг нима дейди?” сатираси, собиқ иттифоқ даврида “Муштум” журналида эълон қилинган материалларда жамиятдаги муаммолар, амалдорларнинг ножўя ишлари қаттиқ танқид остига олинган.

Аммо, кузатувчиларнинг айтишича, бугунги кунда ҳақиқий ҳажвия адабиёт ва кундалик матбуотда ва саҳнада кам учрайди.

Шу кунларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист¸ таниқли кулги устаси Мирзабек Холмедов шу кунларда Тошкентда ўтаëтган концертида мамлакатдаги ижтимоий муаммолар¸ жумладан, газ ва чироқ йўқлиги¸ фермерлар¸ ëш болалар тарбияси ва амнистия муаммоларини ҳажв қилди.

Бу Ўзбекистонда ўткир ва очиқ сатира айтиш имконидан даракми? Бу савол жавобини Қурултой дастурида қидирдик.

Суҳбатдошлардан бири "Ҳозирги ўзбек адабиётида ва публицистикасида ҳажв, сатира йўқ десак, албатта, хато бўлади. Газета ва журналларда ҳажвиялар ва кичик ҳазил асарлар мунтазам чоп этилади. Қизиқчилар ҳам гап орасига танқид қистириб турибди", деган фикрни билдирди.

Эшиттиришнинг бошқа иштирокчилари фикрича, бу ҳажвиялар “тош босмайди”, яъни аксарият асарлар фақат маиший турмуш муаммолари, эр-хотин ва ўқувчи-домла муносабатлари билан чекланиб қоляпти.

Ижтимоий муаммоларни акс эттирган, амалдорларнинг хатти-ҳаракатлари танқид қилинган ҳажвиялар эса жуда кам учрайди.

Учраганда ҳам муаммолар очиқ-ойдин эмас, етти қават пардага ўралади.

Хўш, Ўзбекистонда нега ўткир ва очиқ ҳажв йўқ?

Бу савол жавобини Озодликнинг Қурултой дастурида жавоб изладик:

Ўзбек сатирасининг тиғи ўткирлашдими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:55:01 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG