Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:39

Тошкентда зўрлаб ўлдирилган қизалоқнинг онаси сўроқ қилинмоқда. Жиноятчи ҳануз топилгани йўқ


Гумон қилинувчи шахс қидируви ҳақида маълумот
Гумон қилинувчи шахс қидируви ҳақида маълумот

Тошкентнинг Сирғали туманида авввалига зўрланиб¸ кейин бўғиб ўлдирилган 4 яшар қизалоқнинг онаси¸ бу иш юзасидан очилган жиноий иш доирасида гувоҳ сифатида сўроқ қилинмоқда. 21 июль куни Сирғали туманидаги 264-мактабнинг орқа эшиги олдида жасади топилган қизчанинг қотили Тошкент шаҳар прокуратурасидаги Озодлик манбаларига кўра¸ ҳануз топилмаган.

Манбанинг айтишича¸ олдин зўрланиб¸ кейин бўғиб ўлдирилган қизалоқ қотилини қидириш ишига ҳозирда бутун пойтахт милицияси жалб этилган ва қурбоннинг шахси аниқланган (Озодлик тергов сири туфайли жабрланувчининг шахсини ошкор қилмайди):

- Зўрлик билан ўлдирилган қизчанинг онаси 1991 йилда туғилган¸ Шайхонтоҳур туманида дайди сифатида қайдга олинган Лилия Г. вақтинча ҳибс қилиниб¸ гувоҳ сифатида сўроқ қилинмоқда. Лилия Г. тажовуз қурбони бўлган қизини боқиб туриш учун бировга бергани борасида ҳам гап сўзлар бор. Лекин қотил ҳали қўлга олинмади, деди Озодлик манбаси.

“Бумеранг” амалиëти

Озодликнинг прокуратурадаги манбасига кўра, айни пайтда Тошкент шаҳар милицияси “Бумеранг” деб номланган қидирув амалиëти бўйича қотил изига тушган:

- Ушбу қотиллик бўйича “Бумеранг” номли махсус операция ўтказилмоқда ва унга бутун пойтахтдаги кучишлатар ва фавқулодда ҳолатлар тизимлари ходимлар жалб этилган. Ушбу қотиллик юзасидан шаҳар прокуратураси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 2-қисми “в” банди бўйича жиноят иши қўзғатди¸ дейди Озодлик манбаси.

Сирғали туманида бу қотиллик муносабати билан ҳозирда пойтахтнинг барча туманларида “муқаддам шунга ўхшаш жиноят содир қилиб судланган¸ ҳамда жиноят содир қилишга мойил шахслар¸ спиртлик ичимликларга ружу қўйган шахслар орасида тезкор суриштирув” ўтказилмоқда, дейди манба.

21 июль куни Тошкентнинг йирик улгуржи бозорлари жойлашган ва аҳоли тиғиз яшовчи Сирғали туманида бу воқеа¸ Ўзбекистон пойтахтида мустақиллик тантаналарига ҳозирлик доирасида хавфсизлик чоралари кучайтирилган бир пайтда содир бўлди.

97-2 рақамли жиноят

Озодлик ихтиëрига Тошкент шаҳар Сирғали туман Ички ишлар бўлими бошлиғи З.З.Атаевнинг 21 июль куни “Тошкент шаҳар барча туман ИИБ бошлиқларига” жўнатган “ЎТА МУҲИМ ХАБАРНОМА”си нусхаси етиб келди.

Мазкур ҳужжатда ëзилишича¸ 21 июль куни соат тахминан 9:30 ларда Эски Сирғали даҳаси¸ Нилуфар 3-тор кўчасида жойлашган 264-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳовлисининг орқа кириш эшиги панжарасидан бир метр узоқликда 3¸5-4 ëшлардаги қиз боланинг ëпинчиққа ўралган мурдаси топилган.

Дастлабки хулосага кўра¸ ўлимга нафас йўллари ва бўйин аъзоларини қаттиқ тўмтоқ жисм таъсирида юзага келган механик асфиксия сабаб бўлгани аниқланган. Мазкур хабарномага “воқеа жойида ўтказилган тезкор қидирув тадбири давомида” ушбу жиноят бўйича гумонланаëтган шахснинг фотороботи ҳам илова қилинган.

Қизчанинг мурдасини бевосита кўрган сирғалиликлардан бири воқеа рўй берган куни Озодлик мухбири билан суҳбатда¸ бу қотилликдан хабар топганларнинг қўрқув ва ваҳимада яшаëтганини айтган эди:

- Ҳозир 264-мактаб атрофини милиционерлар ўраб олган. Лекин ҳамма қўрқувда. Ташқари иссиқ бўлса ҳам¸ одамлар болаларини кўчага чиқаришга қўрқиб ўтирибди¸ чиққанларни катталар қоровуллаб ўтирибди. Агар мурдани кўрганингизда¸ сиз ҳам қўрққан бўлардингиз. Мурғаккина болакайни зўрлаб¸ кейин ўлдиришган. Мен қарай олмадим¸ асабим кўтармади. Умрим бино бўлиб¸ бунақа қўрқинчли воқеани эшитган-кўрган эмасман¸ дейди 60 ёшлар атрофидаги суҳбатдош.

Бу суҳбатдошга кўра¸ кучишлатар тизимлари вакиллари маҳалла фаоллари билан уйма-уй юриб¸ ҳар бир хонадон эгасию унда яшовчилар ҳужжатларини текшираëтган айни кунларда Тошкентда бундай мудҳиш жиноятнинг содир этилиши ва қотил-педофилнинг очиқда қолиши жамоатчилик орасида асабийлик уйғотмоқда.

XS
SM
MD
LG