Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:16

TeliaSonera: Ўзбекистондан 200 миллион доллардан ошиқ пулимизни олиб чиқолмаяпмиз


Ўзбекистонда 8 йиллик фаолияти ва коррупция билан боғлиқ жанжаллардан кейин Швециянинг TeliaSonera телеком ширкати бу мамлакатни тарк этмоқда. Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримовага 320 миллион АҚШ доллари миқдорида пора бергани гумони билан бир неча мамлакат тергов идоралари томонидан тафтиш қилинаётган TeliaSonera бош директори Йохан Деннелинд 17 сентябрь куни Озодликка берган интервьюсида мазкур қарор сабабларидан бири ширкатнинг бу мамлакатдаги фаолияти билан боғлиқ коррупцион жанжал эканини эътироф этди.

Йохан Деннелинд: Биз қадам-бақадам Евроосиё минатқасини тарк этиш режаларини эълон қилдик. Бунинг учун муддат белгилаганимиз йўқ. Биз яқин муддат ичида потенциал харидорлар билан мулоқотга киришиш ниятидамиз ва кейин бунинг бозор учун нимани англатишига баҳо бера оламиз. Сўнгги икки йил ичида аксар фаолиятимиз янги даражага кўтарилганини қайд этиш лозим. Шу боис жумладан Ўзбекистондаги операцияларимиз янги сармоядорлар ва ҳақдорлар қўлига ўтишга тайёр, деган умиддамиз.​

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:43 0:00
Бевосита линк


Озодлик: Мазкур қарор Ucell оператори фаолияти тўхтатилишини англатадими?

Йохан Деннелинд: Мобил операторининг фаолиятини тўхтатиш ниятида эмасмиз. Ucell кучли ширкат, яхши позицияларга ва каттагина мижозлар базасига эга. Унинг катта ва кичик мижозлар билан муносабати бор ва истиқболда Ўзбекистонда ривожланишига ишонамиз.

Озодлик: Бугунги қарорни эълон қилар экансиз, хусусан, Ўзбекистондан чиқиш қарорига у ердаги муаммолар, исталмаган шерикчилик муносабатлари, даромадни мамлакатдан олиб чиқишдаги қийинчиликлар ва бошқа муаммоларни қайд этдингиз. Шу муаммоларни конкрет иборалар билан изоҳлаб бера оласизми?

Йохан Деннелинд: Евроосиёни тарк этишимизни эълон қилишимизнинг сабаби биз ширкат сифатида эътиборимизни Европа ва Швецияга қаратиш ниятидамиз. Швеция ва Европада муваффақиятга эришиш ва ширкат обрўсини оширишга кўп вақт ва сармоя талаб этилади. Лекин шу билан биргаликда Евроосиё минтақасидаги айрим ҳал этилмаётган муаммолар мазкур қарорга ҳисса қўшганини айтмоқдамиз. Минтақадаги баъзи мамлакатларда биз билан ҳамкорликдан фойда олаётган ширекларимиз кимлигини тўлиқ билмаслигимиз билан боғлиқ вазият ичида қолганмиз. Шунигндек баъзи мамлакатлардан нақд пул олиб чиқишда муаммолар борлигини ҳам айтганмиз. Бу умумий баҳолов жараёнининг бир қисмидир. Лекин қароримизнинг қандайдир алоҳида бир сабаби йўқ.

Озодлик: Саволни бошқача қўйсам. Ўзбекистонни тарк этишингизга TeliaSoneraнинг бу мамлакатда пора бергани иддаолари билан боғлиқми?

Йохан Деннелинд: Фақатгина бу сабаб бўлгани йўқ, лекин умумий фаолиятимизни кўриб чиқиб, бу масалалар (Ўзбекистондаги коррупция масаласи-таҳр.) жуда кўп вақтимиз ва эътиборимизни олаётганини хулоса қилдик. Эътиборимизни бошқа минтақаларга қаратиш қарори сабабларидан бири ҳам шу. Сиз кўтарган Ўзбекистонга оид масаланинг ўзига келадиган бўлсак, бу хусусда кўплаб мамлакатлар прокуратуралари билан жавобсиз қолаётган саволларга жавоб топиш мақсадида ҳамкорлик қиляпмиз ва бугун эълон қилинган жараён қандай кечишидан қатъий назар ҳамкорлик қилишда давом этамиз.

Озодлик: Нақд пулни олиб чиқа олмаётганингиз ҳақида гапирдингиз. Ўзбекистонда TeliaSoneraнинг қанча пули қолиб кетган, яъни қанча пулни олиб чиқа олмаяпсиз?

Йохан Деннелинд: Ўз ҳисоботларимизда бу ҳақда мунтазам айтиб келганмиз. Шу пайтгача Ўзбекистондан 100 миллион доллардан ошиқроқ пулни олиб чиқолмаётганимизни айтганмиз. Лекин ҳозирда 200 миллион АҚШ долларидан ошиқроқ фойдани ҳақдорларга етказа олмаётганимизни кўриб турибмиз.

Озодлик: Ўзбекистон ҳукумати расмийларини ўз қарорингиз ҳақида хабардор қилдингизми? Уларнинг муносабати қандай бўлди.

Йохан Деннелинд: Бугун эрталаб Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлардаги расмийлар билан мулоқотда бўлдик. Лекин уларнинг муносабати қандай бўлганидан хабарим йўқ. Лекин тегишли одамлар билан бу хусусда учрашишда давом этамиз.

Озодлик: Ўзбекистонда ширкат 200 миллион доллардан ортиқ пулини олиб чиқолмаётганини айтдингиз. Бугунги қарорингиз вазиятни янада қийинлаштириши мумкинлигидан хавотир йўқми?

Йохан Деннелинд: Ҳозирча воқеаларни шошилтирмаслик тарафдориман. Биз ҳозирча барча мамлакатлардаги ҳақдорлик мақомини сақлаб қолганмиз. Биз фаолиятимизни ривожлантириш ва муаммаоларни ҳал этишда тегишли одамлар билан ишларни давом этирмоқдамиз. Энди бу мамлакатларни масъул равишда тарк этиш йўлларини қидириш устида ишлаймиз.

XS
SM
MD
LG