Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:05

Гребеньшиков "Муҳаммад Бекжонни озод этинг!" кампаниясига қўшилди


Халқаро Амнистия ташкилоти глобал миқёсда ўтказаётган тадбир доирасида Гребеньшиков ўзбекистонлик сиёсий маҳбус суратини кўтариб расмга тушди ва уни Facebook саҳифасига жойлади.
Халқаро Амнистия ташкилоти глобал миқёсда ўтказаётган тадбир доирасида Гребеньшиков ўзбекистонлик сиёсий маҳбус суратини кўтариб расмга тушди ва уни Facebook саҳифасига жойлади.

Россиялик машҳур ашулачи, "Аквариум" гуруҳи раҳбари ва солисти Борис Гребеньшиков 16 йилдан буён ўзбек қамоғида қолаётган журналист Муҳаммад Бекжонни озод этиш кампаниясига қўшилди.

Халқаро Амнистия ташкилоти глобал миқёсда ўтказаётган тадбир доирасида Гребеньшиков ўзбекистонлик сиёсий маҳбус суратини кўтариб расмга тушди ва уни Facebook саҳифасига жойлади.

4 декабрдан 17 декабрга қадар давом этадиган акция доирасида Халқаро амнистиянинг юз минглаб тарафдор ва фаоллари Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга Муҳаммад Бекжонни озод этиш талаби билан хат, электрон мактуб ва факслар юборишди, шунингдек, Twitter ва Facebook саҳифаларида чақириқлар қолдирдилар.

Ташкилотнинг айтишича, дунёнинг 200 давлати ва ҳудудида яшовчи юз минглаб одам қамоқдаги журналистни дастаклаб миллионлаб мактуб ва матнлар йўллашмоқда.

61 ёшли Муҳаммад Бекжон мухолифатдаги Ўзбекистон халқ ҳаракати раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг укаси ва "Эрк" газетасининг бош муҳаррири бўлган.

У Тошкентдаги 1999 йилги портлашлар ортидан Киевда ўғирланиб, Ўзбекистонга келтирилган ва портлашларга алоқадорликда айбланиб, 15 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Уч йил аввал Муҳаммад Бекжоннинг қамоқ муддати тугашига бир ой қолганида қамоқхона маъмуриятига бўйсунмаслик айби билан яна 4 йилу 8 ойга маҳкум этилди.

"Аквариум" гуруҳи раҳбари ва солисти Борис Гребеньшиков Халқаро амнистия ташкилоти акцияларида фаол қатнашиб келади.

2004 йилда Гребеньшиков ташкилотининг ўлим жазосига қарши кампанияси доирасида Ўзбекистон ва Беларус президентларига ўлим жазосини бекор қилиш ва қамоқхоналарда маҳбусларга қийноқ қўллашни тўхтатиш талаб этилган мактубни йўллаган эди.

XS
SM
MD
LG