Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:23

МХХдаги қама-қамалар ортида нима бор?


Кейинги кунларда МХХ тизимларида ишлаëтган зобитлар устидан жиноий иш очилиб ҳибс қилингани ҳақидаги кетма-кет хабарлар пайдо бўлди. МХХчилар билан боғлиқ ушбу вазиятни Қурултой эшиттиришида муҳокама қилдик.

МХХ даги қама-қамалар ортида нима гап ?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:35:25 0:00
Бевосита линк

Ўтган ҳафта Тошкентда қаттиқ қўриқланадиган давлат резиденцияси ҳудудида фаҳш билан шуғулланган прокуратура, МХХ ва бошқа тузилмалар ходимлари қўлга олинганди.

Бундан олдин Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати полковниги ўз жонига қасд қилди.

Нисбатан қисқа оралиқда МХХ полковниги Жавдат Шарифхўжаевга 16 йил берилди. МХХнинг яна 8 зобити қамалди

Озодликка маълум бўлишича айни пайтда МХХнинг нафақат Ўзбекистон, балки хориждаги фаолияти сарф-харажатлари учун масъул бошқарма фаолияти бир неча ойдан бери тафтиш этилмоқда.

Умуман кейинги икки йил ичида 200 га яқин МХХ зобитлари жиноий суриштирув процедурасидан ўтказилди.

Уларнинг ичида генерал Ҳаëт Шарифхўжаев ҳамда полковник Иброҳим Дехқонбоев каби юқори лавозимдаги МХХ зобитлари бор.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилояти бошқармаси собиқ бошлиғи Иброҳим Деҳқонбоев 15 йилга қамалгани ортидан у ташкил қилгани айтилаётган жиноий гуруҳга кирган ўнлаб МХХ ходимлари устидан суриштирув бошланган.

XS
SM
MD
LG